Get Mystery Box with random crypto!

#Сўраган_эдингиз МАҲАЛЛАДАГИ УЮШМАГАН ЁШЛАР БИЛАН ҲАМ МАКТАБ | Xalq taʼlimi tashkiliy ishlari | Rasmiy kanali ☑

#Сўраган_эдингиз

МАҲАЛЛАДАГИ УЮШМАГАН ЁШЛАР БИЛАН ҲАМ МАКТАБ МАЪМУРИЯТИ ШУҒИЛЛАНИШИ КЕРАКМИ?

#Савол
Мен маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосариман. Бизга туман халқ таълими бўлими мудири йиғилиш ўтказиб, маҳалладаги уюшмаган муаммоли ёшларни нуронийларга бириктириб, улар билан мунтазам равишда ишлашимиз, шунингдек уларга ўқитувчилар тўгарак ўтиб, у ҳақда ҳисобот топширишимиз кераклиги ҳақида тинимсиз топшириқ бермоқда. Агар бу ишларни ташкилламасак бизга нисбатан жазо чораси кўрилар экан. Мудирнинг бу ҳаракати қонунийми? Маҳалладаги уюшмаган ёшлар билан ҳам мактаб маъмурияти шуғилланиши керакми?

#Жавоб
Умумий ўрта таълим мактабининг вазифаси ўқувчилар томонидан мунтазам билимлар олинишини таъминлаш ва уларни дастлабки тарзда касбга йўналтиришга ва таълимнинг навбатдаги босқичини танлашга ёрдам беришдир.

Умумтаълим мактаблари маҳалладаги уюшмаган ёшлар билан ишлаши лозимлиги, уларни тўгаракларга жалб қилиши ҳақида таълимга оид ҳеч қайси меъёрий ҳужжатларда қайд этилмаган.

Шунингдек, Халқ таълими вазирининг 2019 йил 7 декабрдаги 393-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари”да ҳам, “Умумий ўрта таълим мактаблари ходимларининг намунавий лавозим мажбуриятлари”да ҳам педагог ходимлар уюшмаган ёшлар билан ишлашга масъул эканликлари ҳақида ҳеч қандай банд келтириб ўтилмаган.

Меҳнат Кодексининг 177-моддасида эса иш берувчи ходимдан унинг меҳнат вазифалари доирасига кирмайдиган ишларни бажаришни талаб этишга ҳақли эмаслиги белгиланган. Шу сабабли педагог ходимларга бу каби вазифаларни асоссиз равишда юклаш мумкин эмас. Уюшмаган ёшлар билан ишлаш аслида маҳалладаги ёшлар етакчисининг вазифаси ҳисобланади.

Батафсил: @xtvtashishlari