Get Mystery Box with random crypto!

Асака тумани 'Қадим' МФЙ ҳудудида жойлашган 18-умумтаълим макт | Laylo Rustamova

Асака тумани "Қадим" МФЙ ҳудудида жойлашган 18-умумтаълим мактаби 920 ўқувчи ўринга эга, ҳозирда 1221 нафар ўқувчи таълим олмоқда.

Мактабда 2 та дарвоза мавжуд, асосий дарвозадан ходимлар ва ўқувчиларни кириб чиқиши учун, иккинчи дарвозаси эса заҳира бўлиб, карантин даврида соат 7:00 дан 12:00 гача очилиб, 9:00 дан 12:00 гача ёпилади.

Видеолавҳада акс этган 2-синф ўқувчилари дарс тугагандан кейин ўзини уйига яқин бўлганлиги учун мактабнинг орқа томонидаги дарвозадан ошиб ўтган. Бу ҳолат юзасидан ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилган.

БАТАФСИЛ: https://t.me/asaka_tuman_xtb/23118