Get Mystery Box with random crypto!

“Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳаси доирасида Kun.uz журналисти | Laylo Rustamova

“Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳаси доирасида Kun.uz журналисти ноутбук билан тақдирланди

Жорий йилнинг 14 январь куни Kun.uz нашрида Самарқанд вилояти, Иштиҳон тумани, Башир қишлоғидаги 73-мактаб филиали бошланғич синф ўқитувчиси Эътибор Қувондиқова ҳаёти ва фаолияти акс этган "Жуда кўп ота-оналар фақат бугунини ўйлаб яшаяпти" — номли видеоматериал эълон қилинганди.

Унда оддий қишлоқ ўқитувчисининг ўй-хаёллари Kun.uz нашри журналисти Муҳаббат Мамирова томонидан маҳорат билан ёритилган.

"Айнан ўша ўқитувчини қаҳрамон сифатида олиб чиқишимизга унинг фидоийлиги кўплаб ота-оналар томонидан эътирофларга сазовор эканлиги бўлди, — дейди Муҳаббат.

Журналист Муҳаббат Мамирова Халқ таълими вазирлиги томонидан “Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳаси доирасида ноутбук билан тақдирланди.

Материал сайтда 20 мингдан ортиқ кўрилиб, 200 дан ортиқ гуруҳларга тарқатилди, ҳамда ушбу гуруҳларда мингдан ортиқ изоҳларга сабаб бўлди.

Шошилинг! Кейинги ноутбук сизники бўлиши мумкин!

#zamonamiz_qahramonlari #Mustaqillik_30_yil