Get Mystery Box with random crypto!

Ўқинг, фақат йиғламанг! Ўзбек халқи болажон халқ. Мана шу тал | Xorijdagi o‘zbeklar

Ўқинг, фақат йиғламанг!

Ўзбек халқи болажон халқ. Мана шу талотўпларда ҳам кеча 20 га яқин она штабга телефон қилишибди. “Туркияда болалар етим қоляпти. Олиб келинглар, мен боқиб оламан. Ота-она меҳрисиз ўсмасин, ўзимнинг фарзандларимдек тарбия қиламан”, деяпти.

Яна бир собиқ ҳарбий қўнғироқ қилиб: “3 йил бўлди, пенсиядаман. Чидай олмаяпман. Қандай бўлса ҳам жўнатинглар, илтимос. Болалар ўлмасин. Улар яшаши керак. Жонимни беришга ҳам тайёрман”, дебди.

Самарқанддан травматолог врач қўнғироқ қилди: “Жабр кўрганларга оилам билан ёрдам беришга тайёрмиз. Фарзандларимни ҳам олиб бораман. Ҳар қандай мураккабликдаги операцияни қила оламиз”, дебди.

Яна бир ёши каттароқ опа телефон қилиб: “3 та ўғлим бор. Ҳаммаси ёрдамга тайёр. Мен фарзандларимни инсониятга фойдаси тегсин деб ўстирдим. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ёрдам берамиз. Ҳозир десангиз, ҳозир жўнатаман”, дебди.

Одамлар янги қишки либослар, озиқ-овқат, кўрпа ва матраслар олиб келишяпти. Тошкентдаги либос сотадиган дўкон эгаси 100 нафар бола учун қишки кийимлар, этиклар олиб келибди.

Халқимиз — болажон халқ. Меҳр-оқибатли инсонлар орасида яшар эканмиз. Мен бундай олийжанобликни кутмаган эдим. Оналаримиз омон бўлсин, фидоий халқимиз омон бўлсин!

Равшан Бурҳонов

@xorijdagiozbeklar