Get Mystery Box with random crypto!

Фуқаролар қабули ўтказилди Бугун Янгибозор тумани ҳокими Русл | XORAZM YANGILIKLARI

Фуқаролар қабули ўтказилди

Бугун Янгибозор тумани ҳокими Руслан Жуманиязов томонидан қабул ўтказилди.  Унга фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этиш учун тегишли туман ташкилотлари  раҳбарлари жалб этилди.

Қабул давомида аҳоли томонидан билдирилган  уй-жой таъмири, тиббий хизмат, моддий ёрдам, бандлик, ер муносабатлари  билан боғлиқ  йигирмага яқин мурожаатлар тингланди.

Айрим фуқароларнинг мурожаатлари масъулларга қўшимча ўрганиш учун йўналтирилди. Қонуний жиҳатдан ечим топиш имкони бўлмаган мурожаатлар бўйича ҳам фуқароларга тегишли тартибда тушунтиришлар берилди.

Ижроси учун муддат талаб қиладиган масалалар юзасидан масъулларга муддат белгиланган ҳолда топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

•┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•
XORAZМ VILOYATI YANGILIKLARI