Get Mystery Box with random crypto!

XORAZM YANGILIKLARI

Telegram kanalining logotibi xorazmyangiliklar — XORAZM YANGILIKLARI X
Telegram kanalining logotibi xorazmyangiliklar — XORAZM YANGILIKLARI
Kanal manzili: @xorazmyangiliklar
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3.98K
Kanalning ta’rifi

Хоразм вилоятида рўй бераётган энг сўнги янгиликларни бизнинг каналдан топишингиз мумкин.
Хоразмда бўлаётган воқеа ходисалар, муоммоларни бизга жўнатинг: @KHOREZMBUGUN2

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar

2023-05-11 08:20:23
#Диқққат Тупроққалъа туманида маҳсус тактик ўқув машғулотлати ўтказилади.

2023 йилнинг 11-12 май кунлари Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида мураккаб шароитларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлашга оид махсус – тактик ўқув машғулотлари ўтказилади.

Шу муносабат билан аҳолидан ортиқча тахликага берилмасдан, машғулотлар пайтида фаол иштирок этишлари сўралади.

•┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•
XORAZМ VILOYATI YANGILIKLARI
105 views05:20
Ochish/sharhlash
2023-05-11 07:39:35
#ДИҚҚАТ
Хонқа, Урганч, Боғот, Қўшкўпир, Шовот туманлари ва Урганч шаҳрининг айрим ҳудудларида электр энергиясида узилишлар боълиши мумкин.

Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари Ўзбекистон Республикаси электр стансиялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларига асосан жамият томонидан вилоятимизнинг

Хонқа туманининг - Хонқаобод маҳаллаларида

Урганч туманининг - Юқори жирмиз, Қорамон, Беруний, Каттабоғ маҳаллаларида

Боғот туманининг - Найман, Тозабозор, Саховат, Наврўз маҳаллаларида

Қўшкўпир туманининг - Хосиён, Тагалак, Кўназей маҳаллаларида

Шовот туманининг - Огахий, Наврўз, Бўзқалъа, Бешчиқир, Ижтимоий маҳаллаларида

Урганч шахрининг - Бешмерган, Янги хаёт, Бобур, Янгиобод, Бўстон маҳаллаларида

Жорий йилнинг 11-Май куни соат 10:00 дан 18:00 гача жорий профилактика ишлари сабабли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар боълиши мумкин.

•┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•
XORAZМ VILOYATI YANGILIKLARI
131 views04:39
Ochish/sharhlash
2023-05-11 06:26:03
Хива шаҳрининг маҳаллаларидан бири бўлган "Мевастон"  маҳалласида ҳам ишчи гуруҳ кўчаларда бўлиб, асосан ички ички кўчалари ва йўллар бўйларида кўкаламзорлаштириш ишлари режалайтирилмоқда.

•┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•
XORAZМ VILOYATI YANGILIKLARI
209 views03:26
Ochish/sharhlash
2023-05-11 05:00:23
Aссалому алайкум. 11-Май Хафтанинг ПАЙШАНБА тонги муборак бўлсин!

Бугун булутли хаво бўлади, кучсиз шамол бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб туради, кўп ёмғир ёғмайди.

Кун давомида "Xorazm Viloyati Yangiliklari" қанали билан бирга бўлинг.

Бугунги об-хаво маълумотлари.


@XorazmYangiliklar
261 views02:00
Ochish/sharhlash
2023-05-11 04:22:02
ШОВОТ ТУМАНИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

Шовот туманининг Туркистон, Шовот, Ипакчи, Дўстлик, Бунёдкор, Замондош, Қумёп, Ассавей, Мевазор, Оқ олтин, Қирғоқбуйи, Пахтакор, Истиқбол, Арбоб, Ойдин, Қиёт, Қундуз, Идалиқалъа, К.Отаниязов маҳаллаларини табиий газ билан таъминловчи диаметри 219 мм. бўлган юқори босимли газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 11-май куни соат 10:00 дан 18:00 гача ушбу маҳаллаларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

•┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•
XORAZМ VILOYATI YANGILIKLARI
259 views01:22
Ochish/sharhlash
2023-05-10 20:36:01
#диққат

Эски намунадаги гувоҳномалар берилган санасига мувофиқ алмаштирилади:

– 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари — 2023 йил 31 мартгача;

– 2010 - 2012 йилларда берилганлари — 2023 йил 30 июнгача;

– 2013 - 2015 йилларда берилганлари — 2023 йил 30 сентябргача;

– 2015 йилдан кейин берилганлари - 2023 йил 31 декабргача.

Белгиланган муддатларда алмаштирилмаган ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

•┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•
XORAZМ VILOYATI YANGILIKLARI
334 views17:36
Ochish/sharhlash
2023-05-10 19:35:27
#Диққат #Расман

Ўзбекистонликлар дорихоналарда дори-дармонларнинг қимматлашгани ҳақида хабар бериб, пул ишлашлари мумкин бўлади


1 июндан “Солиқ” тизими орқали фуқаролар дори воситалари нархи ошишини аниқлаганлик учун жарима суммасининг 20 фоизи ёки 1,7 миллион сўм миқдорида мукофот олишлари мумкин бўлади.

•┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•
XORAZМ VILOYATI YANGILIKLARI
414 views16:35
Ochish/sharhlash
2023-05-10 19:00:36 11-май 2023-йил Хоразм вилояти намоз вақтлари билан танишинг.

Бамдод - 04:08

Бамдод тугаши - 05:44

Пешин - 13:35
(Масжид вақти билан)

Аср - 17:58

Шом - 20:12

Хуфтон - 21:37

Енг ишончли тезкор намоз вақтларини бизнинг каналдан топасз.
@XorazmYangiliklar
348 views16:00
Ochish/sharhlash
2023-05-10 18:34:14
Ўзбек адабиётининг буюк ёзувчиси ва шоири Ғафур Ғулом таваллудининг 120 йиллиги.

Бугун Хонқа тумани бўйлаб "Китобсевар миллат" умуммиллий ғояси доирасида Халқ Ғафур Ғулом таваллудининг 120 йиллиги муносабати билан хотира кечаси бўлиб ўтди.

Абадий кечада Ўзбекистон Республикаси Президенти Администратсияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникатсиялар агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Дилбар Бекчанова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданий ходими, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Гавҳар Ибодуллаева ҳамда фаол китобхонлар иштирок этди.

Шунингдек, ёш китоб севарлар учун Китоб марафони ҳам ташкил этилди.

•┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•
XORAZМ VILOYATI YANGILIKLARI
349 views15:34
Ochish/sharhlash
2023-05-10 17:42:28
Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқарма бошлиғи дастур асосида мукаммал таъмирланаётган муассасаларга ташриф буюрди.

Бугун Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хамро Бектемиров Хива шаҳридаги 1-сонли, Хива туманидаги 7-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Хива туманидаги 14-сон мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, муассасаларда олиб борилаётган мукаммал таъмирлашнинг замон талаблари меъёрий стандартларига мувофиқлиги, тарбияланувчи ўқувчи ва ўқитувчиларга яратилаётган қулайликларга алоҳида эътибор қаратди.

Бошқарма бошлиғи мазкур муассасаларда тарбияланувчи, ўқувчи ва ўқитувчилар учун замонавий ва муносиб шароитлар яратиш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Ўрганиш ишлари авом қилади.

•┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•
XORAZМ VILOYATI YANGILIKLARI
339 views14:42
Ochish/sharhlash