Get Mystery Box with random crypto!

Тўрткўл туманида яшовчи фуқаролар ноқонуний равишда саксовул қ | Xorazm Kanal

Тўрткўл туманида яшовчи фуқаролар ноқонуний равишда саксовул қўпориб олгани учун 1.3млн сўм жаримага тортилди.

Хоразм вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси назорат инспекцияси ҳамда Тупроққала туман бўлими ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тунги рейд давомида Тўрткўл туманида яшовчи фуқаролар Ж.Ж ҳамда Қ.М лар Тупроққала тумани Саримой қум ҳудудидан ўз бошимчалик билан табий ҳолда ўсувчи саксовул ўсимлигини кўпориб олганликлари аниқланди.

Ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 79-модда 1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб фуқароларнинг ҳар бирга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари яни 1 млн 350 минг сўмдан жарима ва 1 млн 134 минг сўмдан табиятга етказилган зарар ҳисобланди.

Канал @Xorazm_Kanaluz