Get Mystery Box with random crypto!

Xorazm.uz

Telegram kanalining logotibi xorazm_uz_rasmiy — Xorazm.uz X
Telegram kanalining logotibi xorazm_uz_rasmiy — Xorazm.uz
Kanal manzili: @xorazm_uz_rasmiy
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.41K
Kanalning ta’rifi

Xorazm viloyati hokimligining rasmiy sahifasi
Sayt: www.xorazm.uz
Facebook: facebook.com/xorazmviloyatihokimligi
Instagram: instagram.com/xorazmviloyatihokimligi

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2023-04-06 21:20:02
Венгрия элчиси Дьюла Ковач Хоразмда

Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Венгрия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дьюла Ковачни қабул қилди.

Вилоят ҳокими элчига дунё илм-фани ва маданияти ривожига муносиб улуш қўшган қадимий Хоразмнинг бой тарихи ҳамда бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хорижий сармоядорлар учун яратилган қулай инвестицион муҳит ҳақида гапириб берди. Элчи жаноблари самимий қабул учун миннатдорчилик изҳор этиб, келгусида саноат ишлаб чиқариши, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифларини билдирди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
1.4K views18:20
Ochish/sharhlash
2023-04-06 16:28:50
Янги уй-жой қурилиши ва 2023 йил учун ипотека дастурини амалга ошириш бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
1.6K viewsedited  13:28
Ochish/sharhlash
2023-04-06 12:47:55
Бугун вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Польшанинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Радослав Грук билан учрашди.

Мулоқот чоғида савдо-иқтисодий, маданий ва туризм соҳаларида ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш, қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
4.8K views09:47
Ochish/sharhlash
2023-04-06 12:46:33
Бугун вилоят ҳокимлигида Урганч халқаро аэропортини ривожлантириш стратегияси тақдимоти бўлиб ўтди.

Маълумки, Урганч халқаро аэропорти йўловчиларга хизмат кўрсатиш ҳажми бўйича мамлакатимизда пойтахт аэропортидан кейин 2-ўринни эгаллайди. Вилоятнинг ишлаб чиқариш ва туризм салоҳиятининг ўсиши аэропорт имкониятларини янада оширишни тақозо қилмоқда.

Тақдимотда “Uzbekistan Airports” компанияси бошқаруви раиси Раъно Жўраева Урганч халқаро аэропортини ривожлантириш лойиҳаси бўйича маълумот берди. Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов аэропортни замонавий туризм хабига айлантириш, келгусида юк ва йўловчи ташиш ҳажмларининг ўсишини инобатга олган ҳолда кенгайтириш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
4.8K views09:46
Ochish/sharhlash
2023-04-05 15:17:09
Йиғилишда аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш учун қурилиш таннархини пасайтириш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Шу мақсадда:

- 2025 йилга қадар ёғоч, фанера, ёғочли опалубка ва ойнани импорт қилишда божхона божини бекор қилиш;

- юқори маркали цемент бўйича божхона божи имтиёзини яна 1 йилга узайтириш (бунинг ҳисобига уй-жой қуриш таннархи 5 фоизгача пасаяди);

- пудрат ташкилотларига қурилаётган уйни қаватма-қават гаровга қўйиш ва ҳар бир қавати учун кредит олиш ҳуқуқини бериш;

- банклар берадиган кредитларни давлат томонидан қайта молиялаш амалиётини давом эттириш;

- қурувчиларга кафиллик ва компенсация тўлаш тартибини такомиллаштириш;

- аҳолига ўз уйини энергия тежамкор материаллардан фойдаланиб таъмирлашига 10 йилга 16,5 фоиздан 80 миллион сўмгача кредит беришга қарор қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
1.5K views12:17
Ochish/sharhlash
2023-04-05 15:17:09
Маълумки, Президент ташаббуси билан Тошкент вилоятида “Менинг биринчи уйим” дастури бошланади.

Шу мақсадда Қурилиш вазирлиги ҳузурида махсус уй-жой компанияси ташкил этилади. Унга Зангиота туманидан 36 гектар ер майдони ажратилиб, ушбу ҳудудни комплекс ривожлантириш лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Ушбу ҳудудда 2,5 минг оилага мўлжалланган, барча стандартларга жавоб берувчи қулай
ва энергия тежамкор 58 та кўп қаватли
уй-жой барпо этилади.

Ушбу уйлардаги 2 ва 3 хонали хонадонлар учун ойлик тўлов миқдори амалдаги субсидияли ипотека тўловларидан арзон бўлади.

Қурилиш вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлигига бир ҳафта муддатда “Менинг биринчи уйим” шаҳарчасининг мастер режасини якунлаш, лойиҳани экспертлар ва жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
1.3K views12:17
Ochish/sharhlash
2023-04-05 15:17:09
Ушбу чора-тадбирларни молиялаштириш мақсадида 2023 йилда:

- тижорат банкларига 31 минг оилага уй-жой ипотекаси учун 9 триллион сўмлик ресурс йўналтириш;

- дастлабки бадал учун ва фоизларни қоплашга 1,6 триллион сўм субсидия ажратиш;

- ипотека кредитига ресурс бериш ва қурилиш корхоналарининг айланма маблағларини кўпайтириш учун 100 миллион доллар ва 1 триллион сўм қўшимча маблағ ажратиш;

- яна 20 минг оилага банклар ҳисобидан 5,7 триллион сўм ипотека кредити ажратилишини таъминлаш;

- 10 минг аҳолига ўзининг ҳовлисини кенгайтириш ёки қўшимча қурилиш қилиш учун 1,5 триллион сўм кредит ажратиш;

- Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси орқали аҳолига 5,5 мингта хонадон сотиб олишлари учун қўшимча 1,7 триллион сўм кредит ресурслари йўналтириш топширилди.

Тижорат банклари балансида ипотекадан қайтиши керак бўлган маблағларни актив сифатида ишлатиб, ипотека облигациясини чиқариш орқали қўшимча 10 триллион сўм ресурс жалб қилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилди. Мутасаддиларга икки ой муддатда “Ипотека облигацияси тўғрисида” қонун лойиҳасини киритишга кўрсатма берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
1.1K views12:17
Ochish/sharhlash
2023-04-05 15:17:08
Давлатимиз раҳбари қурилиш ҳажмларини ўз вақтида таъминлаш ҳар бир вилоят иқтисодий кўрсаткичларининг ўсишига катта туртки беришини таъкидлади. Шу боис, аҳоли ва қурувчилар учун янги енгиллик ва имкониятлар яратилади.

Жумладан, ипотека кредити ва субсидия билан кўпроқ аҳоли қамраб олинади:

- 1 майдан бошлаб расмий даромади етарли бўлмаган аҳолига ҳам ипотека кредити олиш имкони яратилади. Бунда уларнинг тўлов қобилиятини аниқлашда банк картасидаги айланма, ижара, коммунал ва бошқа харажатларга тўланган пуллари ҳам ҳисобга олинади;

- дастлабки бадални кўпроқ тўлаган фуқаролар банкдан арзонроқ кредит олиш имкониятига эга бўлади;

- субсидияга ажратилган маблағларни тезроқ ишлатиш учун субсидия хабарномасининг амал қилиш муддати 12 ойдан 4 ойга туширилади. Яъни, бу муддат қисқартирилиши орқали субсидиядан кўпроқ аҳоли фойдаланиши учун имконият яратилаяпти.

Шу билан бирга, 4 ой давомида сертификатидан фойдаланмаган фуқароларга субсидия олиш учун яна қайта мурожаат қилиш ҳуқуқи берилади.

Facebook|Instagram|Twitter
1.0K views12:17
Ochish/sharhlash
2023-04-05 14:12:37
2022 йилда 31 та “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш дастури бошланган эди.

Йиғилишда бу борадаги ишлар Андижон ва Хоразмда яхши кетаётгани таъкидланиб, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарёдаги массивларда ҳокимларнинг эътиборсизлиги оқибатида бирорта уй фойдаланишга топширилмагани қаттиқ танқид қилинди.

“Янги Ўзбекистон” массивлари бўйича Фарғонада 80 та, Самарқандда 36 та, Тошкент вилоятида 15 та, Наманганда 14 та уйни фойдаланишга топшириш чўзилиб кетаётгани кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Фарғона ва Тошкент вилояти ҳокимларининг қурилиш бўйича ўринбосарлари, Марказий банкнинг вилоят бўлинмалари раҳбарларига ҳайфсан эълон қилинди ва вазиятни ўзгартириш учун бир ой муҳлат берилди.

Умуман, 2023 йилда янги уй-жой қуриш ҳажмини 1,5 бараварга ошириб, 90 мингтага етказиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|Twitter
1.2K views11:12
Ochish/sharhlash
2023-04-05 14:03:06
Президент раислигида 2023 йилги ипотека дастури муҳокамасига бағишланган йиғилиш бошланди.

Сўнгги олти йилда мамлакатимиз аҳолиси 5,5 миллион нафарга ўсгани, ҳадемай 40 миллионга етиши қайд этилиб, 2017 йилдан буён 326 мингта янги уй-жой фойдаланишга топширилгани таъкидланди.

Бу даврда уй-жой билан таъминланганлик даражаси аҳоли жон бошига 18 фоизга ошди.

Охирги уч йилда 210 минг оилага 33 триллион сўмлик ипотека кредитлари ажратилди, эҳтиёжманд 73 минг оилага бошланғич бадал ва фоиз тўловлари учун 1,3 триллион сўм субсидия берилди.

Соҳага бозор тамойиллари жорий қилиниб, юзлаб хусусий буюртмачи компаниялар шаклланди. Сейсмик хавфсиз ва энергия тежамкор йиғма темир-бетонли кўп қаватли уйларни қуриш бўйича 11 та йирик кластер пайдо бўлди.

Facebook|Instagram|Twitter
1.2K views11:03
Ochish/sharhlash