Get Mystery Box with random crypto!

​​Осон туғиш учун тавсиялар Ҳар бир ҳомиладор аёлни туғиш олд | 👑Homiladorlik Sirlari🤰

​​Осон туғиш учун тавсиялар

Ҳар бир ҳомиладор аёлни туғиш олдидан ҳаяжон босиши сир эмас.
Туғиш жараёни онада ҳам, болада ҳам жисмонан ва психологик жиҳатдан осон ва салбий оқибатларсиз кечиши учун унга олдиндан тайёрланган маъқул.

Қуйидаги тавсиялар сизга ёрдам беради.

1. Туғиш ҳақида адабиёт ёки тиббий қўлланмаларни ўқиб чиқинг.
Маълумотларни ишончли сайтлардан ҳам олсангиз бўлади.
Туғиш жараёнини нормал ҳолатдек кўрсатадиган материалларни изланг.
Туғиш жараёнида сизнинг организмда қандай ўзгаришлар содир бўлиши, бола қайси жараёнлардан ўтиб дунёга келиши ҳақида имкон қадар кўпроқ маълумотга эга бўлинг.

2. Дуо қилсангиз, спорт билан шуғуллансангиз, дам олсангиз ҳам яхши ният қилиб юринг.
Болани эсон-омон осонгина туғиб олишингизни тассавур қилинг, ният қилинг.

3. Туғишингизга 1 ҳафта ёки 10 кун қолиб шифокор ман этмаган бўлса, тиббиёт томонидан қарши далиллар бўлмаса, ҳар куни ҳаракатда бўлинг.
Кўп юринг, ҳомиладорлар учун махсус жисмоний машғулотларни бажаринг, уй ишларини қилиб туринг.

4. Шифокорингиз ёки касалхонангиз билан алоқада бўлинг. 

5. Оғир ва ёғлиқ овқатлардан кўра енгил, лекин кўп энергия берувчи овқатлардан истеъмол қилиб юринг.
Масалан, сули ёрмасидан бўтқа, гўшт, шоколад, мевалар ва туғиш олдидан энг керакли нарса - апелсин шарбати.

Aпелсин шарбати туғиш жараёнида аёлга керакли энергия ва куч бера олади.

6. Туғишга оз кун қолганида камроқ дам олинг.
Ҳомиладорликнинг 9 ойи дам олиш учун мўлжалланган бўлса, айнан туғиш олдидан 3-4 кун дам олмай кўпроқ ҳаракат қилган маъқулроқ.
Лекин уйқуга тўйиб олиш шарт.
Aкс ҳолда туғиш жараёни чўзилиб кетса, ухлаб қолиб болани қийнаб қўйишингиз ҳеч гап эмас.

7. Тўлғоқлар бошланган бўлса, чуқур нафас олинг.
Шифокор кучанишни этгунига қадар нафасни чуқур-чуқур олишни олдиндан ўрганиб олинг.
Керакли пайт кучаниб, бошқа пайт чуқур нафас ола билиш болани осон туғилишига катта ёрдам беради.

8. Туғруқхонага керакли нарсаларингизни алоҳида сумкага тайёрлаб қўйинг.

9. Ўзи осон туққан, тажрибаси ижобий ва туғиш жараёнини меҳр ва табассум билан эслайдиган аёллар билан суҳбатлашинг, улардан маслаҳат олинг.

10. Ваҳимага тушманг.
Ҳаммаси яхши бўлади, бунга ишонинг.  

@Xomiladorlik_Sirlari