2023-03-30 11:30:00
#Арзуҳол
Хабарлардан маълум бўлишича, Ҳарамайн улуғлари халифа Носирга қуйидаги мазмунда мактуб йўлладилар:
"Халифалик сенга муносиб эмас, негаки нойиб, хизматкор ва яқинларинг халққа зулм қилмоқдалар, ҳар хил жабру ситамларни кўргазмоқдалар!".
Халифа жавоб ёзди:
"Сизлар айтган нарсалардан менинг хабарим йўқ!".
Улар яна мактуб йўллаб дедилар:
"Айтган узринг қилган гуноҳингдан ҳам номаъқулроқдир. Улуғлар айтдиларки, ўзинг жавоб берадиган нарсани бошқа одамга ҳавола қилма! Сен халқ ишини ўз зиммангга олибсанми, қиёматда бўладиган саволга жавоб беришнинг уддасидан чиқишинг лозим! Бу бехабарлигинг ва ғофиллигинг сени оқламайди. Масалан, бир вилоят менинг қўл остимда бўлса, агар бир кўприк бузилиб, ундан бир соғин қўй ўтаётганда қўзисининг оёғи тешикка кириб, азият тортса, қиёмат куни шу ҳақда мендан сўрайдилар, жавобини уддасидан чиқиш менга лозим бўлади!"
@vоdiydangapirurlar
https://t.me/xolis\olimjon
24 views08:30