Get Mystery Box with random crypto!

Таълим соҳасидаги ўғрилик ва коррупция Хабарингиз бўлса, яқин | XOLIS MUNOSABAT

Таълим соҳасидаги ўғрилик ва коррупция

Хабарингиз бўлса, яқинда Қарши шаҳар халқ таълими бўлимининг мансабдор шахслари томонидан жуда кўп миқдордаги бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги тўғрисида Қашқадарё вилоят прокуратураси Расмий маълумот берган эди.

Орадан кўп ўтмай, Шаҳрисабз туман мактабгача таълим бўлими мудири лавозимга тайинлаш эвазига 1500 АҚШ доллари пора олаётганда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Таълим соҳасидаги ўғрилик ва коррупция – бу бугуннинг ёки кечаги куннинг муаммоси эмас. Мактабга таълим олган бола борки, бу икки иллатга доимий тўқнаш келган. Бунга мисол сифатида мактабда ўтказилаётган турли тадбир ва базмлар, туғилган кунлар, синф фонди ва таъмирлаш ишлари учун йиғилаётган пуллар ва бошқаларни санаб ўтишимиз мумкин. (Олий таълимдаги коррупцияни эса гапирмай қўяқолай)

Мана шу каби иллатлар ичида вояга етаётган ёшлардан мамлакатнинг ишончли келажаги учун, қонунларга ҳурмат кўзи билан қарайдиган ва ўз касбига садоқатли кадрлар етишишига кўзимиз етармикан ...

"Балиқ бошидан сасийди" деб менимча ҳам шунга айтсалар керак.

@XOLIS_MUNOSABAT