Get Mystery Box with random crypto!

Хабарингиз бор, куни кеча тармоқ фаоллари томонидан юборилган | XOLIS MUNOSABAT

Хабарингиз бор, куни кеча тармоқ фаоллари томонидан юборилган мурожаат бўйича “Шаҳрисабз шаҳрида 3 йилдан бери тугалланмаган таъмирлаш” сарлавҳаси остида хабар жойлаган эдик. Бугун эса Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги мазкур хабарномамизга расмий МУНОСАБАТ билдирибди.

Унга кўра, тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқхона ва терапия бўлимларини таъмирлаш ишларига 6 миллиард 38 миллион сўм ажратилиб, шартнома бўйича таъмирлаш ишлари 2022 йил 6 июлидан, 14 декабрга қадар давом этиши белгиланган. Шунингдек тиббиёт бирлашмасида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларида бевосита сектор раҳбарлари томонидан назоратга олинганлиги таъкидлаб ўтилган.

Шу ўринда тармоқ кузатувчиларига изоҳ сифатида бизга келаётган ҳар бир мурожаатлар асосли манбалари кўрсатилган ҳолда юборишларини сўраган бўлардик.

@XOLIS_MUNOSABAT