Get Mystery Box with random crypto!

ҲОЖИ НУРИТДИН 🕋

Telegram kanalining logotibi xoji_nuritdin — ҲОЖИ НУРИТДИН 🕋 Ҳ
Telegram kanalining logotibi xoji_nuritdin — ҲОЖИ НУРИТДИН 🕋
Kanal manzili: @xoji_nuritdin
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 249
Kanalning ta’rifi

Диний-илмий ва ма'рифий канал...
(шахсий блог)

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-09-04 19:57:00
Ё АЛЛОҲ!

Кечамизни солиҳлар кечаси қил!
Қалбларимизни Ўзингдан қўрқадиганлар қалбидан қил!
Амалларимизни тақводорлар амалларидан қил!
Жаннатинг билан ризқлантир!
Эй оламлар Робби!

Расулуллоҳ ﷺ кирсинлар тушларимизга.

ХАЙРЛИ ТУН!



Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/Xoji_Nuritdin
77 views16:57
Ochish/sharhlash
2022-09-04 19:20:14 АМАЛИНГИЗГА ЯРАША ОЛАСИЗ

Баъзи ҳакимлар: “Кетма-кет гуноҳ хирапашшага ўхшайди. У фақатгина жароҳатга кўнади”, дейишади. Айримлар “лекин” калимаси билан балолангандир. Яъни, бирор кишининг отини тилга олсангиз, масалан: “У яхши одам-ку, лекин...”, деб қўяди. Ва шу “лекин” сўзидан кейин бирон масхара ёки бир айблов ё бўлмаса бирон ўринсиз сўз чиқади оғзидан.
“Кишилар ортидан ғийбат қилувчи, олдида масхара қилувчи ҳар бир кимсанинг ҳолига вой!” (Ҳумаза сураси, 1-оят).
“У ғийбатчи, гапташувчи” (Қалам сураси, 11-оят).
“Бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин!” (Ҳужурот сураси, 12-оят).
Бошқаларга ёрдам беришга, кўнгилларини шодлантиришга имкониятимиз борлиги бахтимиздир. Одамларга кўрсатаётган эҳтиромимиз, ҳурматимиз ва уларни улуғлашимизга қараб бизлар ҳам ҳурмат ва эҳтиром кўрамиз.
Одамларнинг айбларидан кўз юмишимизга, кичик айбларини кечиришимизга қараб бизларнинг айбларимиздан ҳам кўз юмишади, кечиришади.
“Мана шу қилмишларига лойиқ жазодир” (Набаъ сураси, 26-оят).
Ким ўзининг улуғланишини истайди-ю, бошқаларни камситишга ошиқади? ким ўзининг мақталишини хоҳлайди-ю, ўзи бошқаларни хорлашга ҳаракат қилади? Ахир бу адолатсизлик-ку?!

“Ўкинма” китобидан.


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/Xoji_Nuritdin
57 views16:20
Ochish/sharhlash
2022-09-04 11:12:29 ​​​​НАМОЗ ШИФО БЎЛДИ
(Ибратли ҳикоя)

Бир муслима аёл намоздан топган ҳузур-ҳаловати ҳақида шундай ҳикоя қилади:
“Уйимиз дала ёнида, дарвозамиз яқинида катта зовур бор эди. Кўпинча зовур ичидаги булоқдан сув олардик.
Бир куни шомга яқин булоқдан сув олиб уйга кирдим. Негадир ўзимни ғалати сездим. Тун бўйи нимадир безовта қилиб чиқди. Ухлаёлмадим, аллақандай тушлар кўрдим...
Аввалига буни ҳеч кимга айтолмадим. Кейинроқ аямга ёрилдим. Чунки кечалари сира ухлаёлмас, аллақандай қора, думалоқ, жундор бир нарса кўзимга кўринар, бир хунук башара пайдо бўларди-да, бўға бошларди. Аямни, дадамни ёрдамга чақириб алаҳсирардим. Аммо улар мени эшитишмас, чунки овозим чиқмасди.
Хуллас, ҳаммасини бирма-бир аямга сўзлаб бергач, ўпкам тўлиб йиғлаб юбордим. У ёқ-бу ёққа қаратдик, аммо фойдаси бўлмади.
Икки йил шундай азобландим. Ниҳоят мактабни битириб, Тошкентга ўқишга келдим. Ҳаммаси энди барҳам топар, деб ўйлагандим, аммо...
Институтга кирдим. Талабаликнинг илк йиллари. Биласиз, бу давр қанчалар шод-ҳуррамлик даври бўлади. Лекин менга асло татимасди. Кечалари ҳамон безовталанар, аҳволимни хонадошларим билиб қолишларидан уялардим. Ҳар тун улар ухлаганидан кейингина дам олишга ётардим.
Аммо қачонгача яшира олардим? Ҳамхоналаримдан бири намозхон бўлиб, ярим кечалари ибодатга турарди. У тунги алаҳсирашларимдан хавотирга тушибди. Эрталаб мени ёнига чақириб, қандай дардим борлигини сўради. Ўртоғимга ҳам аямга айтганимдек дардимни тўкиб солдим-у, йиғлаб юбордим. У эса жилмайиб қўйди. “Бу дарддан халос бўлиш йўлини ўргатаман”, деб намоз ўқишим кераклигини айтди. Кечқурунлари таҳорат қилиб, ўзимга дам солиб ётишимни, яна билишим зарур кўп нарсаларни ўргатди.
Аввалига, барибир фойдаси бўлмайди, деб қўл силтадим. Кейинчалик унинг далдаси билан намоз ўқишни бошладим.
Ниҳоят, илк бор намоз ўқиб уйқуга ётдим. Ўша тун бирам мириқиб ухладимки... Неча йиллардан бери уйқудан энди ором топишим эди. Аста-секин намоз ҳаловатини сеза бошладим, рукуъ-саждаларни яхши кўриб қолдим. Кечалар ётишдан олдин таҳорат қилиб, Қуръон ўқиб, ўзимга дам солишни канда қилмасдим. Йиллар давомида қийналиб, ҳатто анча сарф-харажатлар эвазига топилмаган давони намоздан топганим учун бениҳоя хурсанд эдим. Бу ҳол Меҳрибон Аллоҳнинг менга бир маҳрамати эканидан қувонаман ”.

"Намозда хушуъ" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/Xoji_Nuritdin
89 views08:12
Ochish/sharhlash
2022-09-04 11:10:54 ... (
Alloh rahmatiga olgan bolsin
78 viewsedited  08:10
Ochish/sharhlash
2022-09-04 11:09:50
Бухоро Вилояти учун
2022-йил Сентябрь ойи намоз вақтлари


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/Xoji_Nuritdin
85 views08:09
Ochish/sharhlash
2022-09-04 03:12:31
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

  Бугун якшанба
4 Сентябрь, 2022
7 Сафар, 1444

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!     


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/Xoji_Nuritdin
54 views00:12
Ochish/sharhlash
2022-09-03 19:19:08
#Ҳадис

Исломда таомдан олдин икки қўлни ювиш диний таълимотлар орасига қўшилган ва у «барака» деб аталган.

Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Таомнинг баракаси ундан олдин (икки қўлни) ювишдир ва ундан кейин (икки қўлни) ювишдир», - дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.


Олим ва катта ёшдаги кишилар таом тановул қилишни бошламагунларича, бошқаларнинг кутиб туриши юксак одоб намуналаридандир. Бу одобни бошқа одоблар қатори, болаларга ҳам ёшликларидан ўргатиб бориш керак. Баъзи халқларда ушбу одоб аллақачон унутилиб қолган. Бизда унга амал қилиш ҳозир яхши даражада, дея оламиз. Фақат бу одобга амал қилишда бардавом бўлиш керак.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан таомга ҳозир бўлсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошламагунларича, қўлларимизни узатмас эдик».
Имом Муслим ривоят қилган.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/Xoji_Nuritdin
69 views16:19
Ochish/sharhlash
2022-09-03 18:56:33
#Маъруза

«Таом ҳалол бўлса — тана соғлом, амаллар солиҳ бўлади»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/Xoji_Nuritdin
68 views15:56
Ochish/sharhlash
2022-09-03 10:00:18
#гўзал_қироат

Ғошия сураси

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/Xoji_Nuritdin
85 views07:00
Ochish/sharhlash
2022-09-03 08:28:13 ЭСНАШ НАМОЗНИ БУЗАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен намоз ўқишни яқинда бошладим. Намоз ўқиётган вақтимда ва саловотлар айтаётганимда эснашни бошлайман. Бу эснаш намозга путур етказмайдими? Ёки эснаган вақтда намоз ўқимай туриш керакми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имкон қадар эснашни қайтаришга урининг. Аммо намоз эснаш сабабли мутлақо бузилмайди. Валлоҳу аълам.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/Xoji_Nuritdin
82 views05:28
Ochish/sharhlash