Get Mystery Box with random crypto!

Биласизми, юқоридаги материалларни ёшлар ҳаёти, таълими, сиёса | XOJELI rayoni Jaslar Awqami🇺🇿

Биласизми, юқоридаги материалларни ёшлар ҳаёти, таълими, сиёсати билан шуғулланадиган ташкилот ва раҳбарлар, ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари кўриб ўтиришибди. Декабрдан бери...

Уларга ялиниб ўтирмоқчи эмасман. Келинг, ўзимиз эшакда мактабга қатнаётган болаларга велик олиб берамиз. Бизга ўртача 50 та велик керак. Имконимиз борича қиламиз. Қарааааб ўтиргандан яхши, менимча.

Кеча овулдаги амакилар билан гаплашдим. 70 та хонадон бор экан. Улардан 150 атрофида ўқувчи узоқ йўлга қатнар экан. Ўртача 50 та оила фарзандларига ёрдам бера олсак ҳам катта иш бўларди, дўстлар!

Юқорида айтганимдай, хайриямизда фақат шу болаларга ёрдам беришни истаган саховатли инсонлар иштирок этишлари мумкин. Бугун махсус карта очилди. Ҳар бир маблағ тушими бўйича шу ерда ҳисоб бериб бораман.

Хайрия акциямизда хоҳлаган ташкилот, хоҳлаган раҳбар, хоҳлаган инсон қатнашса бўлади. Маблағ томонлама бўлмаса ҳам хабарни тарқатишга ёрдам берсангиз ҳам бўлади.

Карта рақами: 9860160137759538 Shukhrat Saidakhmadov номига очилган.

@saidakhmadov