Бизнес лойиҳалардан бири – стартапдир. Ҳозирга қадар дунёда муваффақиятли амалга ошган йирик стартапларга «Microsoft» (асосчилари – Билл Гейтс ва Пол Аллен), «Apple» (асосчилари – Стив Жобс ва Стив Возняк), «Google» (асосчилари – Лерри Пейж ва Сергей Брин)ни мисол келтириш мумкин.
Стартап (ингл. startup – ҳаракатни бошлаётган) – ўз фаолиятини инновацион ғоялар ёки технологияларга асосланган ҳолда юритувчи янги ташкил этилган компания, фирма ёки бизнес лойиҳа.