Get Mystery Box with random crypto!

ХИЗМАТ-НЕЪМАТДИР ЁХУД ОРИФЛАР ЙЎЛИ

Telegram kanalining logotibi xizmatnematoriflar — ХИЗМАТ-НЕЪМАТДИР ЁХУД ОРИФЛАР ЙЎЛИ Х
Telegram kanalining logotibi xizmatnematoriflar — ХИЗМАТ-НЕЪМАТДИР ЁХУД ОРИФЛАР ЙЎЛИ
Kanal manzili: @xizmatnematoriflar
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 418
Kanalning ta’rifi

Канал ҳақида таклиф ва мулоҳазаларингиз бўлса @husayn72га ёзишингиз мумкин.

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-08-24 21:41:17 ТАСАВВУФДА ИСТИҚОМАТ ВА МАҚСАД (...давоми)
Имоми Раббоний қуддиса сирруҳу бир муршид тарбиясига киришнинг мақсадини қисқача шундай таърифлайдилар:
“Бир муршид тарбиясига киришдан мақсад, ҳақиқий иймонга етиб, илоҳий буйруқ ва ҳукмларни муҳаббат билан юзага оширмоқдир.”
Фано ва бақо ҳолларини қўлга киритишдан асл мақсад, яқийн ҳолининг ҳосил бўлишидир. Бундан бошқа бир нарса ўйламоқ (масалан: Аллоҳ унинг баданига кирганлигини ёки у Аллоҳнинг зотида йўқолганини ёки ибодатларини маълум даражадан сўнг ўзининг мақомида жавобгарлиги олинганлигини айтмоқ) диндан чиқмоқдир.”
“Асл мақсад, ишқ ва муҳаббат эмас, бандаликдир. Ишқ, жазба ва муҳаббат гўзал бандалик учундир. Валийлик мартабасиининг энг охири бандалик мақомидир. Унданда устун мақом йўқдир.”
“Тариқат ва ҳақиқат манзилларини ошиб ўтишдан мақсад, ризо мақоми учун керакли бўлган ихлосни қўлга киритишдир, бошқа нарса эмас.”
Буюк валий Абу Толиб ал-Маккий қуддиса сирруҳу шундай деганлар:
“Қалбингда Аллоҳдан бошқа бир мурод қолмаслиги учун жадду-жаҳд ва ғайрат қил. Бу мурод сенда юзага чиққанда ишинг тамомдир. Гарчи каромат ва мўъжизалардан, маънавий ҳол ва тажаллийлардан сенга бир насиба берилмаса ҳам. (давоми бор...)
https://t.me/xizmatnematoriflar
549 viewsedited  18:41
Ochish/sharhlash
2022-08-24 21:12:09 ТАСАВВУФДА ИСТИҚОМАТ ВА МАҚСАД
Маънавий йўлга кираётганда биринчи иш, бу йўлга гўзал бир ният билан кирмоқдир. Бу ният Аллоҳ ризосидир. Истиқомат аввал ниятда изланади. Ният холис бўлса давоми ҳам гўзал бўлади, холис бўлмаса хайрли натижа бермайди.
Илоҳий даъват ва тарбияга рўбарў бўлган инсонлар уч гуруҳдир: Мўъмин, мунофиқ ва кофир. Бир Пайғамбар бу уч гуруҳга бир хил даъват қилади, лекин бир хил натижа ололмайди, бир хил фойда беролмайди. Натижа ва фойда, ҳар бирининг нияти ва феълига қараб ўзгаради.
Мўъмин самимий ўлароқ ичи ва таши билан Аллоҳга иймон келтиради, илоҳий буйруқ ва ҳукмларга имкон қадар бош эгади, тобеъ бўлади. Бир Пайғамбар ёки вориси бу кимсага фойда беради.
Мунофиқ ташидан ишонгандек кўриниб, қалби билан эътироз қилади. Таши билан итоат этиб, ичидан исён этади. Диндан шахсий дунёси учун қўлланади, дин билан дунё топишга, эътибор тўплашга ҳаракат қилади. Бир Пайғамбар ёки вориси бу кимсага бир фойда беролмайди. Токи тавба қилиб, ихлос ва истиқоматга келгунча.
Кофир ва мункир Ҳаққа очиқдан очиқ эътироз ва душманлик қилган кимсадир. У ҳам иймон келтириб таслим бўлмагунча, Пайғамбардан ёки ворисидан бир фойда кўролмайди. (давоми бор...)
https://t.me/xizmatnematoriflar
557 views18:12
Ochish/sharhlash
2022-08-24 15:50:49 ХИЗМАТЛАРНИНГ ҒОЯСИ НАФСНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШДИР (...давоми)
Буюк валий Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу, ёнига келган инсонларнинг кўпчилиги ишнинг зоҳирида тақалиб қолганини, аслини, асосини, Аллоҳ ризосини, нозик сирларни, маърифат ва ҳикматларга бепарволигини кўрган ва бунга хафа бўлиб шундай деганлар:
Барча ўз фикрида бўлди кўнглимнинг ёри.
Изламади ҳеч ким кўнглимдаги асрорни.
Яна бу буюк ориф, ўзи қўлга киритган ва бир Ҳақ йўлчиси эга бўлиши керак бўлган нарсаларни шу мисраларида ифода этганлар:
Умримнинг маҳсули уч сўздир ҳамон;
Хом эдим, пишдим ва ёндим ал-амон.
Замонамизнинг буюк валийларидан бирлари шундай дейдилар:
“Инсонларга хизмат ва яхшилик қилишни хоҳлаган кимса, ўзининг нафсини ислоҳ этса бас. Нафсини ислоҳ этмаган кимса, инсонларга ҳақиқий фойда беролмайди. Муршидлар нафсларини ислоҳ этиб, истиқомат узра юрганлари учун, инсонларнинг ҳидоятига ва абадий саодатига васила бўладилар.”
https://t.me/xizmatnematoriflar
383 viewsedited  12:50
Ochish/sharhlash
2022-08-24 15:37:30 ХИЗМАТЛАРНИНГ ҒОЯСИ НАФСНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШДИР (...давоми)
Орифлар дерларки: Аллоҳ ризосини ягона мақсади қатори кўрган бир банданинг илми ортган сари одоби ҳам ортади, хайри ортган сари ҳаёси ҳам гўзаллашади, вирди илғорлаган сари даражаси юксалади. Аллоҳ дўстлари, илоҳий ранг билан бўялганида ҳар он гўзаллашади.
Ислом олимларининг гўзал ахлоқ таърифларидан айримлари шулардир:
Гўзал ахлоқ, Аллоҳ таъолони улуғламоқ ва бутун халққа мехр билан фойда бермоқдир.
Гўзал ахлоқ, улуғ Аллоҳнинг ва махлуқотнинг ҳақларини яхши муҳофаза қилмоқдир.
Гўзал ахлоқ, дўстлари каби душманларни кўз ўнгида ишончли бўлмоқдир.
Гўзал ахлоқ, Аллоҳ ризосига ошиқ, қалби ҳушёр, кўнгли ёниқ, одобли, иффатли, севимли, жўмард, мард, тўғри сўз, табассумли, барчага раҳмат бўлган бир инсон бўлмоқдир.
Гўзал ахлоқ, ёмонлик қилганга яхшилик қилмоқ, бермаганга бермоқ, келмаганга бормоқ, тумтайганга табассум этмоқдир.
Хуллас, гўзал ахлоқ, раҳмат ва одоб Пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳар ҳоли билан ўрнак олиб, бир даража унга ўхшамоқ ва ер юзида раҳмат ахлоқини тимсол қилмоқдир.
Буларни барчасига фақатгина улуғ Аллоҳнинг ишқи ва ёрдами билан эришиш мумкин. (давоми бор...)
https://t.me/xizmatnematoriflar
393 viewsedited  12:37
Ochish/sharhlash
2022-08-24 15:21:08 ХИЗМАТЛАРНИНГ ҒОЯСИ НАФСНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШДИР (...давоми)
Орифлардан Қаттоний қуддиса сирруҳу “Тасаввуф гўзал ахлоқдан иборатдир. Кимнинг ахлоқи сендан гўзал бўлса, у тасаввуф йўлида сендан олдиндадир”-деганлар.
Буюк валий Фузайл бин Иёз қуддиса сирруҳу гўзал ахлоқни шундай таъриф этадилар: “Бир банда, бутун инсонларга яхши муомала қилса, лекин катакхонадаги товуғига ёмон муомала қилса, у инсон яхшилар қаторида эмас.”
Тарбияли инсондаги одоб, тартиб, тозалик, соддалик ва олийжаноблик барча ишларида намоён бўлиши керак. Унинг қалби каби тили ҳам покдир. Нияти каби иши ҳам тўғридир. Ичи каби таши ҳам одобли ва севимлидир. Намози каби савдо-сотиғи ҳам илоҳий ўлчовга монанд бўлиши керак. Унинг улуғ Аллоҳ билан ҳуқуқи ва одоби гўзал бўлгандек ота-онаси, оиласи, қўшнилари, касбдошлари ва бошқа бутун жамият билан ҳам ҳар бир иши гўзал бўлиши керак.
Зикри кўпайган ҳолда ахлоқи гўзаллашмаган, бир муршидга бориб келган ҳолда тавозеъ ва одоби кўпаймаган, мудом нафл намоз ва рўза билан машғул бўлган ҳолда қалби кенгаймаган, қўли хайр учун очилмаган, мехрибонлиги ортмаган, мўъмин биродарларини баданининг бир парчаси каби кўрмаган кимса ниятини яна бир карра назорат қилиши керак. Сабаби, бутун бу хайрларнинг ғояси, инсонни ҳақиқий озодликка чиқармоқ ва бандани гўзал ахлоққа етиштирмоқдир.
Орифлар ҳақиқий озодликни, илоҳий ишқ ила нафснинг асоратидан ва модданинг қуллигидан қутулиб, фақат Аллоҳ учун яшамоқ деб таъриф этганлар. Тўғри, бу ҳол комил инсон бўлишнинг аломатидир. Тасаввуфда мақсад, комил инсон мақомидир. (давоми бор...)
https://t.me/xizmatnematoriflar
425 viewsedited  12:21
Ochish/sharhlash
2022-08-22 15:27:58 ХИЗМАТЛАРНИНГ ҒОЯСИ НАФСНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШДИР (...давоми)
Ушбу ҳадис бу мавзуда барчамизга кифоя қилади:
عن رسولِ اللهِ صلَّى اللهُ عليهِ وسلَّمَ أن رجلًا سأله فقال: أيُّ المجاهدين أعظمُ أجرًا؟ قال: أكثرُهم للهِ تبارك وتعالى ذِكرًا قال: فأيُّ الصائمين أعظمُ أجرًا؟ قال: أكثرُهم للهِ تبارك وتعالى ذكرًا، ثم ذكر الصلاةَ والزكاةَ والحجَّ والصدقةَ كلُّ ذلك ورسولُ اللهِ صلَّى اللهُ عليهِ وسلَّمَ يقولُ: أكثرُهم للهِ تبارك وتعالى ذكرًا، فقال أبو بكرٍ لعمرَ رضي الله عنهما: يا أبا حفصٍ ذهب الذَّاكِرون بكلِّ خيرٍ؛ فقال رسولُ اللهِ صلَّى اللهُ عليهِ وسلَّمَ: أجل
Муоз бин Анас розияллоҳу анҳу айтадилар:
“Бир инсон Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга келиб: Қайси мужоҳид яна ҳам фазилатли ва кўпроқ савоблидир?”-дея сўради. Расулуллоҳ Афандимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
اَكْثَرُهُمْ لِلهِ تَبَارَكَ وَ تَعَالَى ذِكْرًا
“Энг фазилатли ва савоб оладиган мужоҳид улуғ Аллоҳни кўп зикр қилган мужоҳиддир” дедилар. Ҳалиги киши яна:
“Савоби кўп бўлган рўзадор ким?”-дея сўради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
اَكْثَرُهُمْ لِلهِ تَبَارَكَ وَ تَعَالَى ذِكْرًا
“Энг савобли рўзадор улуғ Аллоҳни кўп зикр қилган рўзадордир” дедилар. Ҳалиги киши намоз, закот, ҳаж ва садақани сўради. Расули Акрам Афандимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бирида:
اَكْثَرُهُمْ لِلهِ تَبَارَكَ وَ تَعَالَى ذِكْرًا
“Энг савобли ибодат улуғ Аллоҳни энг кўп зикр қилинган ибодатдир”-дедилар. У ерда бўлган Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуга:
“Эй Абу Ҳафс, зикр қилганлар бутун савобни олиб кетди”-дедилар. Расулуллоҳ Афандимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга қараб:
اَجَلْ
“Худди шундай
”-дедилар.
Киши барча ўқиган намози, қилган зикри, тавбасининг ва зиёратларининг қалбига фойда бериб бермаганини халқга нисбатан бўлган муносабати билан ўлчасин.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу шундай дейдилар: “Сиз бир инсонни намоз ва рўзасига қараб хулоса қилманг. Унинг тўғри сўзлилигига, унга бир нарса омонат қилинганда уни қандай муҳофаза қилганига, қўлига мол-мулк ва мақом берилганда қандай муомала қилишига боқинг. (давоми бор...)
https://t.me/xizmatnematoriflar
670 viewsedited  12:27
Ochish/sharhlash
2022-08-21 06:05:58
772 views03:05
Ochish/sharhlash
2022-08-18 10:04:30 ХИЗМАТЛАРНИНГ ҒОЯСИ НАФСНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШДИР
Бир инсоннинг нафсини ислоҳ қилишдан яна ҳам буюк хизмат йўқдир
. Сабаби нафси ислоҳ, қалби иҳё, аҳлоқи гўзал бўлган бир инсон ўзига ҳам атрофига ҳам хайр тарқатади, оламга раҳмат бўлади. Бутун дунё бундай инсонга муҳтождир. Улуғ Аллоҳ бутун дунёни шарафли инсон раҳмат аҳлоқини топиши учун яратгандир. Жаноби Ҳақнинг тарбияси билан аҳлоқини гўзаллаштирмаган кимса, оламга раҳмат бўлолмайди. Қалби "Аллоҳ Аллоҳ" деб урмаган ва улуғ яратувчисини танимаган кимса маънан ўликдир. Энг буюк ва энг гўзал хизмат мана шу ўлик қалбни тирилтиришдир. Барча нарсалар йўқ бўлиб, ҳеч нарса фойда бермайдиган кунда инсонга фойда берадиган фақатгина бу қалбдир. Бунга қалби-салийм дейилади. Қалбни жонлантирмаган ва инсонни одобга чорламаган ҳаракат ва ғайратлар ҳавога учади.
Хизматнинг ғояси биноларни эмас, инсонни безамоқдир. Гўзаллашиши керак бўлган аҳлоқимиздир. Аллоҳ таъоло барча ибодатларни ўзига зикр учун амр этган. Ҳар ибодат ва хизматдан сўнг қалбимизга йўналиб ўзимизни назорат қилишимиз керак. Бу ибодатнинг ва хизматнинг ичида қалбим қанчалик Аллоҳни зикр қилди, қай даража ғафлатдан уйғонди ва қайси камчиликларини англаб истиғфор айтди деб ўйлаш керак.
Бутун зикрларнинг меваси одоб ва хизматдир. Ҳар қандай ибодат ва хизматнинг ғояси ҳам улуғ Аллоҳни зикр қилиш ва улуғламоқдир. Зикри ортган кимса тавозеъ, одоб ва халқга хизмати ортгандек, хизматларнинг ичида югурган кимсанинг ҳам зикри, фикри ва шукри ортиши керак. Акс ҳолда зарар бордир. (давоми бор...)
https://t.me/xizmatnematoriflar
688 viewsedited  07:04
Ochish/sharhlash
2022-08-18 08:57:05 ХИЗМАТДА БЎЛГАНЛАР ҲИМОЯДА БЎЛАДИ (...давоми)
Инсонни барча хайрли ибодат, иш ва хизматлардан чалғитувчи аввало нафси, сўнг эса ёмон дўстларидир.
Бундан ташқари бўш қолишликдан, ишсиз, ибодатсиз, мақсадсиз яшашдан қатъийян ўзини сақлаш керак. Ёлғиз қолган одамга шайтон яқин бўлади. Бу унинг ниятини ҳам, амалини ҳам бузади. Бўш қолган инсон бўш ишлар билан машғул бўлади. Мана шунинг учун ҳар инсон солиҳ инсонларнинг назоратида Аллоҳ йўлида хизмат қилишни ва уларнинг назарида бўлишни жонига миннатдорчилик деб билиши керак. Бугун комил муршидларнинг, Раббоний олимларнинг назоратида кўрилган барча хизматлар ва у хизматга бош-қош бўлганлар, Хазрати Сулаймон алйҳис саломнинг назоратидаги хизматлар ва хизматчилар каби улуғ Аллоҳнинг ҳимоясидадир. Бу қиёматгача давом этади. Хизмат қилганнинг ихлоси зарар кўрмаса, хизматдаги одоблар зое этилмаса бас.
Ҳар мўъмин Аллоҳ йўлидаги хизматларга бир шаклда қатнашиши лозим. Моли ва жони билан шахсан хизматнинг ичида бўлолмаган кимсалар, қалби, нияти, дуоси, севгиси ва ризоси билан хизматни қўллаб қувватласин.
Бир яхшиликка ризо кўрсатган, ташвиқ этган ва сабаб бўлган кимса, у яхшиликни қилган кабидир. Мўъминнинг нияти амалидан хайрлидир. Бир хайрга ният қилган фақат кучи етмаган ёки бир узри бўлиб уни қила олмаган ва бу учун хафа бўлган кимса, у хайрли ишни қилгандек савобга эга бўлади. Бунинг ўлчови, ният қилган ишни имкон топиши билан адо этмоқдир. Бўлмаса бўш(шунчаки) орзу бўлади. Яхши нарсаларни орзу қилиш ҳам яхшидир, фақат бу орзу азм, истак ва қарор даражасига чиқиш керакки, у ишни қилолмаса ҳам савобга эга бўлсин.
https://t.me/xizmatnematoriflar
614 viewsedited  05:57
Ochish/sharhlash
2022-08-13 14:23:37 Илоҳийлар
759 viewsedited  11:23
Ochish/sharhlash