Get Mystery Box with random crypto!

Маърифат, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга тобеъ бў | ХИЗМАТ-НЕЪМАТДИР ЁХУД ОРИФЛАР ЙЎЛИ

Маърифат, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга тобеъ бўлмасдан ҳосил бўлмас. Бутун таҳқиқ аҳли бу хусусида бир хил фикрдадир. Тобеъ бўлиш тобеъ бўладиган нарсанинг нақадар билинишига боғлиқдир. Аллоҳ Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари, феъллари ва ҳоллари бордир. Сўзлари тили билан, феъллари зоҳири билан, ҳоллари эса ботини билан боғлиқдир.
Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларига тобеъ бўлмак унинг шариатига мухолиф бўлган ҳеч бир сўзни тилга келтирмаслик билан бўлур: ғийбат, ёлғон ва мусулмонларни ранжитадиган сўзлар каби....
Айтилган сўзларнинг ижобат этилишини ҳисобга олган ҳолда, оғиздан чиққан калималар қалбни нурлантириши керакдир: Қуръони Карим тиловати, ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят этилган дуоларни ўқимоқ, Аллоҳнинг қулларини Унинг шариатига тобеъ қилмоқ учун ташвиқ этадиган суҳбатлар қилмоқ каби...
Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор қуддиса сирруҳу.
https://t.me/xizmatnematoriflar