Get Mystery Box with random crypto!

ухлаяпти. Мен бўлсам, унинг тан маҳрами билан айш қилиб уйга қ | 📚 Xayotiy Hikoyalar 📖 Rasmiy

ухлаяпти. Мен бўлсам, унинг тан маҳрами билан айш қилиб уйга қайтмоқдаман…»

Шерали уйга яқин келганда бирдан тўхтади. Орқасидан шиппагини судраганча келаётган Бувсаранинг яқин келишини кутди.

— Нега тўхтаб қолдингиз? — яқин келиб сўради Бувсара. — Бирор гап бўлдими?

— Менга қара, илтимос, энди учрашмайлик! — деди Шерали ерга боқиб.

— Нега? Нега ундай деяпсиз? Жонингизга тегдимми?..

— Йўқ, асло ундай эмас. Акамнинг олдида бош кўтариб юролмас бўлдим. Тушунсанг-чи!..

— Биламан. — оҳиста шивирлади Бувсара. — Баъзида ўзим ҳам у кишининг кўзларига тик қараб гапира олмайдиган бўлиб қолганман. Аммо… Не қилайки, сиз кўз олдимдан кетмайсиз. Сиз… Сиз… Бошқачасиз… Йўқ, буни тушунтириб бера олмайман… Қўйинг, бўлар иш бўлган. Мана, Дилнозаниям сиздан туғдим-ку, ахир!.. Энди ҳаммасини орқага қайтаришнинг иложи йўқ.

— Иложи бор. — Шерали Бувсаранинг елкасидан тутиб ўзига қаратди. — Сенам ўзингни қўлга ол. Менам ўзимни тутиб олишга ҳаракат қиламан. Қўй, акамнинг юзига ортиқ оёқ қўймайлик. Яхши эмас…

Бувсара ҳеч нарса демади… Беихтиёр кўзларига ёш келиб унсиз пиқиллаганча уйига кириб кетди…

 

* * *

 

«Йўқ, у хотинчаси туфайли мендан кечмоқчи! — ўйларди Бувсара кўрпага бурканиб олганча унсиз йиғлаб. — Ўғил туғиб бермоқчи-да у!.. Энди бу кишимнинг кўзларига Дилноза кўринмай қолган!.. Илоё қорнинг ёрилиб ўлгур мегажин!.. Ваъдалари-чи? У қиламан, бу қиламан деб бош-кўзимни айлантирганди!.. Тўхтаб тур ҳали сен қанжиқ, кунингни кўрсатаман! Шералини осонликча сенга бериб қўядиган аҳмоқ йўқ!..»

Кўр-кўрона рашк Бувсарани буткул ақдан оздиргандек эди. У туни билан ухламасдан, овсинидан қандай ўч олиш йўлларини қидирди. Охири топди.

Бу йўл Шерали учун ҳам, ўзи учун ҳам жуда қулай ва фойдалидек туюлаверди…

Эрта тонгда турди-ю, ўзи таниган, ишонган дугонасиникига йўл олди. Унда дорининг туридан бўларди…

Турли баҳоналар билан дугонасидан дори ҳам ундирди.

 

* * *

 

Икки маҳалла наридаги ўша аёлникига бориб келиши учун кўп вақт кетмади. Ё тез юрдими, бир соатга ҳам етмай, ҳовлисига кириб келди.

Бу ишда эҳтиёткорлик зарурлигини жуда яхши биларди. Эҳтиёт шарт, аввал Шералининг уйи тарафга, сўнгра эри ва қизчаси ётган хонага кўз ташлади. Жимлик. Беихтиёр юраги ғаш тортиб бирпас туриб қолди.

— Ўзи бунақа ишга қўл уриб кўрмаган одамнинг юрагиям безовталанса керак-да! — ўйлади у уф тортиб. — Илоё жувонмарг бўлиб кетсин ёмон одамлар!..

Шундан сўнг югуриб ошхонага кирди-да, дераза токчасида турган косага дорини солиб қўйди.

Ҳа, шундай қилгани маъқул. Агар ичкарироққа беркитса, Худо кўрсатмасин эсидан чиқиб қолса, нима бўлади? Бунақаси кам бўлганмиди…

— Бетингдан бузилгур қора мушук! — ўзича ғудраниб ташқарига йўл олди Бувсара. — Атайин куйиб ўлсин дейдими, қорнини қаппайтириб уёғимдан ўтади, буёғимдан ўтади!.. Гўрингда чиритмасам тинчимайман, қанжиқ, тинчимайман!..

Орадан уч соатча вақт ўтиб кун тиккага келди. Шомирза укасини олиб аллақачон шаҳарга майда-чуйда харид қилиш учун чиқиб кетган, Дилнозани эса, ошхонага олиб кириб олдига ўйинчоқлар уйиб қўйганди.

— Вақт етди! — кўнглидан ўтказди Бувсара. — Қорнинг ёрилгур ҳам уйғонибди. Яна ўзини кўз-кўз қилиб ҳовли айланиб қолди. Мен дарров чой дамлай-да, чақирай яшшамагурни!..

У ошхонага узоқдан бир кўз ташлаган бўлди-да, тандирхонага кириб ўчоққа ўт қалади ва човгум қайнаб чиқишини кута бошлади.

Шу орада ярим соатча хаёл суриб ўтириб қолди. Бир маҳал қулоғига қизчасининг қур-қур йўталиб йиғлаётгани чалинди-ю, шартта ўрнидан туриб ошхонага чопди…

Кириб келганда… Не кўз билан кўрсинки, Дилноза полда ётган кўйи нуқул типирчилар, чўзиб-чўзиб йўталар, йўтал орасида тинимсиз ўқчирди…

— Вой, сенга нима бўлди, болам? — Бувсара жонҳолатда қизига ёпишди. — Нима бўлди сенга?.. Вой, болам, кўзингни оч!.. Кўзингни очсанг-чи, болажоним!..

Дилноза яна бир-икки ўқчиб йўталди-да, жим бўлди…

— Ҳой, ким бор?.. Ёрдам беринглар! Болам ўлиб қолади, ёрдам беринглар!..

Бувсара бақир-чақир қилиш асносида нимадир эсига тушгандек, шошиб дераза токчасига қаради.

Косада дори йўқ эди…

Юраги ёрилгудек бўлиб қизининг қўлчаларини пайпаслади.

Қизалоқ дори ўралган қоғозни кафтлари ора​​сида маҳкам чангаллаб ётар