Get Mystery Box with random crypto!

— Ҳозир кириб алмаштириб оламан. — Тўғрисини айтсам, ўша Мади | 📚 Xayotiy Hikoyalar 📖 Rasmiy

— Ҳозир кириб алмаштириб оламан.

— Тўғрисини айтсам, ўша Мадинани анчадан бери кузатиб юрибман. Жудаям фаросатсиз экан. Ишонасизми, овқат қилаяпти-ю, чала ювилган капгирни қозонга тиқаяпти. Аёл дегани сал озода бўлса-да!..

Шерали индамади. У сезиб турарди. Бувсара атайин уни Мадинадан совитиш учун шу гапларни гапираяпти.

Бироқ… Негадир алам қилди… Эркак бўлиб хотини тўғрисида бу тахлит гапларни эшитиш унга оғир ботди. Билмайди… Негадир юраги ғаш тортиб Бувсара билан совуққина хайрлашди-ю, уйига йўл олди…

 

* * *

 

Ичкарига кириб борганда, Мадина каравотда ўтирганча қандайдир китобни варақлаш билан банд эди. Остонада пайдо бўлган эрини кўриб даст ўрнидан турди.

— Овқат ейсизми? — оҳиста сўради у Шералидан.

Шерали унга ер остидан ўқрайиб қараб олди-да, хотинига ўшқирди.

— Овқат берадиган одам аллақачон дастурхон тузаб қўйиши керакмасмиди?..

Мадина бундай муомалани кутмаган эканми, бирдан қовоқлари уйилиб ортга тисланди.

— Сизнинг қачон келишингизни билмадим-да!.. — деди эшитилар эшитилмас.

— Ишқилиб, овқат қилаётиб тоза капгир ишлатганмисан? — ҳамон сўз оҳангини ўзгартирмай сўради Шерали.

Мадина ялт этиб унга боқди.

— Бирор марта ювиқсиз капгирда овқат қилганимни кўрганмидингиз?

— Кўрганман. Шунинг учун ҳам сўрадим. Қара, уйнинг аҳволини!.. Манави чангларни кўр!.. Шуниям келинли уй деб атайдиларми?..

Шерали йўқ жойдан баҳона қидириб бақирар, қўрқиб кетган Мадина зир югуриб шом маҳали тозалаб қўйган жойларни қайтадан супур-сидир қилар, ҳовлининг бир четида эса, Бувсара бу жанжалга мириқиб қулоқ тутарди…

 

* * *

 

Орадан уч-тўрт кун ўтиб акаси Шомирза мардикордан қайтиб келди. У эрта тонгда кириб келганда, Шерали эндигина уйқудан уйғониб ҳовлида юз-қўлларини чаяётганди. Акасининг овозини эшитиб даст ўрнидан турди.

Шомирза олдига қоқила-қоқила чопқиллаб келган Дилнозани даст кўтариб олди-да, эркалаб ўпа бошлади…

Бу Шерали учун нақ даҳшатнинг ўзи эди.

Ҳар гал акаси қизчани қўлига олганда юраги орқага тортиб, кўзлари чақнайверади. Бир томондан «билиб қолмасин-да», деган ваҳимали ўй миясини кемира бошласа, иккинчи томондан ўз пушти камаридан бўлган боласини у эмас, акаси эркалаётгани алам қилиб қўярди. Бироқ тез ўзини қўлга оларди. Билардики, у қизчани айнан акаси учун ҳадя қилган. Мана шу нарса Шералига таскин берар ва Шомирза билан аввалгидек муносабат юрита бошларди.

— Келмайсанми? — турган еридан бақирди Шомирза. — Нега қотиб қолдинг?.. Ё танимаяпсанми-а?

— Йўғ-э, — Шерали мажбуран кулимсираб қўлидаги сочиқни дорга илди-да, акасига пешвоз чиқди. — ота-бола кўришаётганларингни томоша қилаётгандим-да!

— Кел, укажон, сениям бағримга босай! — Шомирза қучоғини очди. — Мен йўғимда кеннойиларингдан кўз қулоқ бўлиб турасан, ахир! Йўқлигимни билдирмайсан!.. Яхшиям сен бор экансан пешонамда!..

Шерали бу гапни эшитди-ю, ғалати бўлиб кетди. Хаёлида худди акаси ҳамма гапдан хабар топган-у, атайин киноя қилаётгандек туюлиб кетди…

— Раҳмат, ака! — дея олди зўрға. — Яхши бориб келдингизми, ишқилиб?

— Зўр бўлди иш! — мақтанганнамо кўкрак кериб қўйди Шомирза. — Инсофли одамларга тушиб қолдим. Ишлаган ҳақимга қўшиб ҳам беришди.

— Хайрият… Энди… Кетмайсизми?..

— Ҳозирча йўқ. — деди Шомирза. — Уйларни сал тартибга келтирмасам бўлмайди…

Бувсара деразадан ака-уканинг суҳбатини эшитиб турарди. Эрининг кетмаслигидан хабар топгач, зарда билан деразани ёпди-да, ичкарига ўзини урди.

Чунки, у шу кеча Шерали билан учрашишни режалаштириб қўйганди…

 

* * *

 

«Бечора акам, — ўйларди Шерали орадан уч кун ўтиб яна Бувсара билан пахта экиладиган майдонда учрашиб қайтаркан. — Менинг аблаҳлигимдан, хиёнаткорлигимдан, сотқинлигимдан бехабар у. Мен бўлсам, бемалол бу ёруғ дунёда мана шу ҳаводан нафас олиб бемалол юрибман. Ахир, нега шундай қилаяпман? Икки ўт орасида қолиб кетдим-ку! Бувсара қучоғимга кирса, ёғдай эриб кетаман, ҳамма нарсани унутаман. Шу аёлга борлиғимни ҳадя этгим келаверади. Акам билан юзма-юз келганимда эса, виждон азобидан ўртана бошлайман. Нима ўзи бу?.. Нимага бошида ўйламадим? Акам фарзандли бўлсин деб оғир гуноҳга ботдим-ку! Бу гуноҳларимни Худо кечирармикан? Йўқ, кечирмайди. Мана, бугун ҳам акам уйда