2022-07-25 07:19:01
КУТАСИЗМИ ОНАЖОНИМҚалбингизга сабрингизни рўмол этиб,
Тунларимга меҳрингизни ҳилол этиб.
Тақдир изни, мусофирга қолсам кетиб,
Қайтишимни кутасизми онажоним?
Баҳор келса ғимирлайди чумоли ҳам,
Шамсни кутар узоқларнинг шимоли ҳам,
Кўксингизда илинжларни қилиб олам,
Қайтишимни кутасизми онажоним?
Аслидаку менга узоқ ҳавас эмас,
Сизсиз олган нафасларим нафас эмас.
Пойингизда бўлай ўзим кўкарган хас,
Қайтишимни кутасизми онажоним?
Менинг дўстим бир ўзингиз, ёрим Худо,
Қолганлари уч кунгина ошиқ адо,
Сиз борсизки умрим боғин безар маъно,
Қайтишимни кутасизми онажоним?
Баҳори йўқ, ёзи кузли диёрларда,
Дуоингиз қалқонида омон жоним,
Ишончларим қуламайди озорлардан,
Қайтишимни кутасизми онажоним?
Мусофирнинг эгни юпун, қалби қаср,
Дунёгамас, орзуларга бўлган асир,
Бир озгина йироқлатса бизни тақдир,
Қайтишимни кутасизми опажоним?
Умид сўнмас сабр синмас кутсангиз гар,
Бало келмас, йўлларимни тўсмас хатар,
Нилуфарга дийдорингиз дунёи зар,
Қайтишимни кутасизми онажоним?
Қайтишимни кутинг жоним онажоним..!
НИЛУФАР ТОҲИРБарча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал https://t.me/jannatim_onam_onajonim_otam
42 views04:19