2022-07-08 07:10:06
ЎЗИНГИЗ АСРАНГЮрибман мусофир қаттиқ нонин еб,
Эртамни мустахкам деворини деб,
Ҳавотир олманг ҳеч онажон ҳадеб,
Онажон мен учун ўзингиз асранг.
Жилмайинг қуёш ҳам чарақлаб кетсин,
Дилдаги алам-у, дардларим кетсин.
Сизга соғинчларим шошилиб етсин,
Онажон мен учун ўзингиз асранг.
Ҳизмат қилолмайман кунда кечиринг,
Соғинчдан дил пора яна кечиринг.
Онажон ғамларни дилдан ўчиринг,
Онажон мен учун ўзингиз асранг.
Отамни ёнида, дуолар қилиб,
Йиғламанг онажон бағримни тилиб.
Муборак ҳаж сафар борсак интилиб,
Онажон мен учун ўзингиз асранг.
Набиралар қиқирлаб дардингиз олар,
Ширин дамларингиз ҳаёлга солар.
Мендан фақат сизга бир меҳрим қолар,
Онажон мен учун ўзингиз асранг.
Кечиринг кўзлардаги соғинчлар учун,
Сочларга ёғдирган оқ қорлар учун.
Юзларга ажинлар тушурдим нечун
Онажон мен учун ўзингиз асранг.
Оёғингиз ўпиб, кўзимга сурай,
Тонггача уҳламай ёнизда юрай.
Сўзингиз соғиндим "Болам ўргилай"
Онажон мен учун ўзингиз асранг.
ИРОДАХОН ҚОСИМОВАБарча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал https://t.me/jannatim_onam_onajonim_otam
388 views04:10