2022-09-05 14:35:21
ХайронманАйбимни қидирар, айби бисёрлар,
Ёлғон ўйин қилар, дили ағёрлар.
Нечун юракларга, берар озорлар,
Нима керак ўзи, баъзи одамга ?
Ўлмасингдан олдин кафан бичарлар,
Зулукдайин симириб, қонинг ичарлар.
Дўстман деб юрганлар, сендан кечарлар,
Нима керак ўзи, баъзи одамга ?
Ортингдан иш кўрар, сирингдан огох,
Устингдан кулади, қоқилсанг ногох,
Хақнинг синовини билмаган гумрох,
Нима керак ўзи, баъзи одамга ?
Шайтон товоғидан, қорин тўйдирар,
Оёқдамас улар, тилида юрар,
Тўхмату бўхтонни, боплаб уйдирар,
Нима керак ўзи, баъзи одамга ?
Хақиқат эгилар, синмас биламан,
Хаёт ўтаверар, тинмас биламан,
Тақдирда не бўлса, аста кўраман,
Ўзинг сабр бергин, хар бир одамга.
Шухрат ШукурБарча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал https://t.me/jannatim_onam_onajonim_otam
158 views11:35