Get Mystery Box with random crypto!

Ортадими қалбингизда хавортир? Кўринмасам узоқлардан бир бора, | Ибратли хикоялар

Ортадими қалбингизда хавортир?
Кўринмасам узоқлардан бир бора,
Хаёлингиз тўзғитгандек саволлар,
Мени излаб бўласизми оввора?

Сўнги бора қачон ёнган чироғи,
Ўша сана..Тинч эканми ишқилиб?
Майли менга ёт бўлса ҳам қароғи,
Қўймаса бас дил бағрини дард тилиб.

Чулғайдими дилингизни маҳзунлик,
Ўздан ортиб чиқмай қолса дарагим,
Кўкни ўпар тирикликка мафтунлик,
Агар сизга бўлса ҳар кун керагим.

Ортадими қалбингизда хавотир,
Соғинчларда яшайсизми мендайин,
Узоқлашмоқ айрилиқмас азизим,
Узоқлашмоқ яқинликдир он сайин.

Соғинч асли садоқатнинг ифори,
Умр боғин безатгувчи баҳордир,
Кўнгилларни боғлаб турган гул кўприк,
Орзуларни уйғотгувчи наҳордир.

Ранжла эмас, эсласангиз жилмайиб,
Кўнгил уйим обод этибсиз демак,
Гўзал хаёл, ширин калом ва дуо,
Икки дунё саодатидир бешак.

Ортадими қалбингизда хавотир?..

НИЛУФАР ТОҲИР

https://t.me/jannatim_onam_onajonim_otam