Get Mystery Box with random crypto!

Қабристонга келсам, кўзим ёшланар, Гўё қабрлар ҳам, бир-бир сў | Ибратли хикоялар

Қабристонга келсам, кўзим ёшланар,
Гўё қабрлар ҳам, бир-бир сўзлашар.
Ота-онам мендан, ҳолим сўрашар,
Соғинчим дунёга, сиғмас онажон.

Етим қолганларни, бағри дили хун,
Кўнглига сиғмайди, шодмонлик бу кун.
Оловда юраги, армонлар тутун,
Соғинчим дунёга, сиғмас онажон.

Ҳолим сўрар кишим, бошимда ҳар дам,
Дардларимга тутар, ўзини ҳамдам.
Ўрнингиз босолмас, ҳеч бир қўл ҳечдам,
Соғинчим дунёга, сиғмас онажон.

Эккан гулларингиз, сизни эслатар,
Райҳонлар иффори, кўзим яшнатар.
Қайтмасингиз сезиб, кўнглим қақшатар,
Соғинчим дунёга, сиғмас онажон.

Онаси борларга, ҳавасим келар,
Уларни бахтидан, кўзларим яшнар.
Энди бошгинамни, қизларим силар,
Соғинчим дунёга, сиғмас онажон.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

https://t.me/jannatim_onam_onajonim_otam