Get Mystery Box with random crypto!

Ҳидоят_сари...✨

Telegram kanalining logotibi xidoyatrivoyathaqiqatlar — Ҳидоят_сари...✨ Ҳ
Telegram kanalining logotibi xidoyatrivoyathaqiqatlar — Ҳидоят_сари...✨
Kanal manzili: @xidoyatrivoyathaqiqatlar
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 160
Kanalning ta’rifi

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
GUNOH OLDIDA NAJOT ARQONINI MAHKAM USHLA..
(UMAR IBN XATTOB)
Инна Лиллахи ва инна илайхи раджи'ун.
Savol va takliflar uchun👇
@RememberGooodness
t.me/XidoyatRivoyatHaqiqatlar

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-06-09 20:18:52 Жуда фойдали маслаҳатлар

Саломатлик:

1.Кўп сув ичинг.
2.Қиролларга хос нонушта қилинг, шаҳзодаларга ўхшаб тушлик қилинг, кечки таомингиз фақирона бўлсин.
3. Ўсимликлардан пайдо бўлган маҳсулотларни кўпроқ тановвул қилинг, заводларга ишлаб чиқарилган таомларни камроқ енг.
4.Кўпроқ ўйинлар ўйнанг.
5.Кўп китоб ўқинг.
6.Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 10 дақиқа сукунатда ўтиринг.
7.7 соат ухланг.
8.10-30 дақиқа пиёда юринг. Юрганда табассум қилинг.

Шахсият ҳақида.

1.Ўз ҳаётингизни бошқалар билан солиштирманг. Уларни қандай ҳаётни бошдан кечиришгани ҳақида ҳатто тассаввурга ҳам эга эмассиз, уларнинг барча йўлини билмайсиз.
2.Ўзингиз назорат қила олмайдиган салбий фикрлар ва буюмларни ушлаб турманг. Бунинг ўрнига ўз қувватингизни ҳақиқий ижобий нарсага қаратинг.
3.Шунчаки бажаришдан нарига ўтманг. Ўз чегараларингизни билинг.
4.Ўзингизни ҳаддан ташқари қатъий муҳокама қилманг.
5.Ўзингизнинг қимматли қувватингизни ғийбатларга сарфламаг.
6.Сергак бўлганингизда кўпроқ орзу қилинг.
7.Ҳасад вақтни беҳуда сарфлаш ҳисобланади. Сизда ўзингизга керакли барча нарса бор.
8.Ўтмишдаги муаммоларни унутинг. Севган инсонингизни ўтмишдаги хатоларини эсламанг. Бу ҳақиқий бахтингизга путур етказади.
9.Нафратланиш учун вақт кетказишга умр камлик қилади. Бошқаларга нафрат билан қараманг.
10.Бахтингизга ўзингиздан бошқа ҳеч ким жавоб бермайди.
11.Эсда тутинг, ҳаёт – бу мактаб, бу ерда сиз уни тушуниб етасиз. Муаммолар – шунчаки ўқув дастурининг бир қисмидир, улар қайсидир синфнинг алгебра дарсидек пайдо бўлиб, йўқолади, лекин сиз билиб оладиган дарслар бир умр эсда қолади.
12.Кўпроқ табассум ва кулги бўлсин.
13.Сиз ҳар бир баҳсда ютиб чиқишга мажбур эмассиз.

Одамлар билан:
1.Яқинларингизга кўпроқ телефон қилинг.
2.Хар куни бошқалар учун қандайдир яхшилик қилинг.
3.Барча нарсани ва барча инсонларни кечиринг.
4.Кўпроқ 70 дан ошган ва 6 ёшдан кичиклар билан вақт ўтказинг.
5.Одамларга кулиб боқинг.
6.Одамлар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари, бу сизнинг ишингиз эмас.
7.Сиз бемор бўлганингизда ишингиз сизга ғамхўрлик қилмайди, дўстларингиз жонингизга оро киради. Улар билан алоқада бўлинг.

Ҳаёт:
1.Сиз учун фойдали, чиройли ва қувончли бўлмаган нарсалардан воз кечинг.
2.Вазият ҳох яхши, ҳох ёмон бўлсин, у албатта ўзгаради.
3.Ўзингизни қандай ҳис этишингиздан қатъий назар ўрнингиздан туринг, кийининг ва йўлга тушинг.
4.Яхшиси ҳали олдинда.
5.Юрагингизнинг қаеридадир сиз бахтлисиз. Шундай экан, бахтга эришинг.

http://t.me/XIDOYATRIVOYATHAQIQATLAR

Manba.t.me/joinchat/Rm7F3VbW73vLbCnb
195 views17:18
Ochish/sharhlash
2022-06-09 20:18:52 Alloh sen bilan birga ekan:

— Kechagi kun uchun qayg‘urma.
— Bugungi kun (muammosi) bilan mashg‘ul bo‘lma.
— Ertangi kun uchun xavotir olma.
Allohning O‘zi senga kifoya!

Alloh sen bilan birga ekan:

— Odamzotdan cho‘chima.
— Makridan vahima qilma.
— Xoinidan xavotir olma.
Chunki Alloh sening najotkoringdir!

Alloh sen bilan birga ekan:

— Kasallikdan tashvish qilma.
— Qartayib kuch-quvvatsiz qolishdan hadiksirama.
— O‘limdan qo‘rquv, vahima qilma.
Chunki Alloh sening himoyachingdir!

Alloh sen bilan birga ekan:

— Faqirlikdan, odamzotni xo‘rlashlaridan xafa bo‘lma.
— Zarar yetkazishlaridan hadiksirama.
Chunki Alloh sening panohkoringdir!

Alloh sen bilan birga ekan:

— Tanqislik va iztirob neligin sezmassan.
— Zahmat, g‘am-g‘ussa neligin bilmassan.
— Na qayg‘u, na azob va na alam nima tuymassan.
Chunki Alloh sening suhbatdoshing va Uning O‘zi senga kifoya!

Alloh sen bilan birga ekan:

— Yaxshi niyat seni qurshab olgay.
— Xavfsizlik seni qamrab olgay.
— Panoh seni o‘z domiga tortgay.
— Gʻalaba senga yondashgay.
Alloh seni saodatli etib O‘z hifziga olgay!

Hamisha yodingda tut!:

(Men bandamning menga bo‘lgan gumonidaman)
Kim Allohga tavakkal qilsa, bas, (Allohning) O‘zi unga Yetarlidir."
(Taloq surasi, 3)

http://t.me/XIDOYATRIVOYATHAQIQATLAR
186 views17:18
Ochish/sharhlash
2022-06-09 20:18:51 НЕГА КАЪБАНИ ТАВОФ ҚИЛИНАДИ?
#ақида

922-CАВОЛ: Мен дин тўғрисида Сизчалик билимга эга эмасман, лекин Аллоҳ тош-будга сиғинишни таъқиқлайди, нега энди Макка, Мадина шаҳарларига бориб шу жойларни тавоф қилинади? Билишимча шу улкан ва қадрли тош туфайли. Нега айнан ўша жойга бориб келиш билан гуноҳлар ювилади деб ишонилади. Ваҳоланки, савоб олиш ва гуноҳни ювиш амалларига жойни таъсири бўлмаса керак?!

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай фикр бирон нарсани Аллоҳ учун улуғлаш билан, Аллоҳ билан бирга яъни унга шерик қилиб улуғлаш орасидаги фарқни англамасликдан келиб чиқади. Бутпарастлик бу бутларни Аллоҳга шерик қилиб улуғлаш бўлса, Каъбани тавоф қилиш Аллоҳни буйруғини бажаришдир. Каъбани тавоф қилишда каъба мақсад эмас. Балки Аллоҳнинг амрини бажариш билан унинг розилигини топиш асосий мақсад. Каъба ва бошқа муқаддас нарсаларни, биз ўзимиздан келиб чиқиб улуғлаб олган эмасмиз ва уларнинг зотида улуғлик бор, деб эътиқод қилмаймиз. Балки, Аллоҳ улуғлик бергани учун улуғлиги бор, деб ҳисоблаймиз. Уларда инсонга фойда ёки зарар бериш хусусияти йўқ. Худди фаришталарга Одам алайҳиссаломга сажда қилиш орқали уни улуғлаш буюрилганидек, инсонларга ушбу маконларни зиёрат қилиш буюрилди. Мусулмонлар ушбу жойларни Аллоҳнинг буйруғини бажариш учун тавоф ва зиёрат қиладилар. Унга муҳаббат қиладилар, шавқлари Унга бўлади, Ундан қўрқиб йиғлайдилар. Унинг мағфиратидан умидвор бўладилар. Шунинг учун улар буюрилганидан ортиқча нарсаларни қилмайдилар.

Бутпарастлар эса бутларни тавоф қилишда бутларда зотий улуғлик бор деб эътиқод қилардилар. Уларда инсонга фойда ёки зарар бериш хусусияти бор деб эътиқод қилар эдилар. Бутларга яқин бўлишни хоҳлар эдилар. Уларга сажда қилишар, улар учун қурбонликлар қилар эдилар. Улар бутга ибодат қилгани учун уйларида ҳам бутлар бор эди. Энди айтинг қайси мусулмоннинг уйида каъба ёки тош бор. Қайси мусулмоннинг уйида насронийларда бўлганидек хоч бор. Демак, мусулмон Аллоҳга ибодат қилади ва Аллоҳ буюргани учун тавоф қилади, саъй қилади, шариат буюргани учун ҳажарул-асвадни ўпади ёки унга ишора қилади. Ҳажнинг бутпарастликдан фарқи шу.

Энди саволнинг иккинчи қисмига келадиган бўлсак, юқоридаги жавобдан унга ҳам жавоб олишимиз мумкин. Лекин шуни қўшимча қиламизки, Аллоҳ таоло бандаларини тавба қилишга буюради ва тавба қилганларнинг гуноҳини кечиришга ваъда беради. Бунинг учун банданинг тавбаси ҳақиқий тавба бўлиши зарур. Банда ихлос билан ҳақиқий тавба қилиб Аллоҳга қайтса қаерда бўлса ҳам гуноҳи кечирилади, албатта. Лекин унинг содиқ банда бўлиб, ҳақиқий тавба қилганини аломатлари бор. Йўллар босиб Аллоҳ таоло муқаддас қилган жойларга бориб тавба қилиш ва буюрилган қийин амалларни ихлос билан бажариш ана шу содиқликнинг бир кўринишидир. Шунинг учун улар онадан янги туғилгандек гуноҳларидан пок ҳолда уйларига қайтадилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

http://t.me/XIDOYATRIVOYATHAQIQATLAR
Manba.Fatvo.uz
182 views17:18
Ochish/sharhlash
2022-06-09 20:18:45 Гўзал хотима аломатлари

1. Вафот этаётган пайтида пешонаси терлаб кетади.
Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мўминнинг ўлими пешонаси терлаши биландир", деб айтганлар.
(Ибн Можа ва Термизий ривояти).

Изоҳ: Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Мўминда гуноҳларидан бирортаси қолса, ўлим пайтида унга жазо сифатида пешонаси терлайди», деганлар. Яъни, бу гуноҳи оз қолгани ва бор бўлса ҳам, у шу туфайли ювилиб кетганини билдиради. Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ: «Саҳобалар жон бераётган одамнинг терлаганини яхши кўрар эдилар», деб айтган.

2. Жума кечаси ёки жума кундузи вафот қилади.
Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бирор мусулмон киши жума куни ёки жума кечаси вафот қилса, Аллоҳ уни қабр фитнасидан сақлайди", дедилар.
(Имом Термизий ва Аҳмад ривояти)

3. Ўлишидан олдин шаҳодат калимасини айтишга муваффақ бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: Кимнинг дунёдаги охирги сўзи "Лаа илаҳа иллаллоҳ" бўлса, жаннатга киради", дедилар.
(Абу Довуд ривоятлари).

4. Ҳадисда зикри келган шаҳидларнинг бири бўлмоқ.
Ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шаҳидлар беш хил: вабодан ўлган, қорин оғриғидан ўлган, ғарқ бўлган, қулаган нарсанинг остида қолиб ўлган ва Аллоҳ йўлида шаҳид бўлган», дедилар. (Муттафақун алайҳ).

5. Ибодат устида, масалан намоз ўқиётган, рўзадор ҳолида ёки диний илм мажлисларига бориш, қатнашиш асносида вафот топиши.

Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қачон Аллоҳ таоло бир бандага яхшиликни ирода қилса, ўлимидан олдин поклаб қўяди", деганларида, саҳобалар: "Бандани поклаб қўйиши нима?" дейишди. Шунда у зот: "Солиҳ амал бўлиб, унга ўша амални бажаришда илҳом беради ва ўша амал устида жонини қабз қилади", дедилар.
(Табароний ривояти).
http://t.me/XIDOYATRIVOYATHAQIQATLAR

Manba.tajvid_ustozJahongirqori
213 views17:18
Ochish/sharhlash
2022-05-21 06:32:26
Ummatning ahvoli faqat Qurʼon bilangina oʻnglanadi. Uning oʻnglanishi va quvvati Qurʼonga yaqinlashishi miqdoricha, toyilishi va zayiflashishi esa Qurʼondan uzoqlashishi miqdoricha boʻladi.

إِنَّ هَٰذَا ٱلۡقُرۡءَانَ يَهۡدِي لِلَّتِي هِيَ أَقۡوَمُ

«Albatta, bu Qurʼon eng Toʻgʻri Yoʻlga hidoyat qilur», (Isro: 9).

t.me/XIDOYATRIVOYATHAQIQATLAR
MANBA.tajvid_ustozJahongirqori
516 views03:32
Ochish/sharhlash
2022-05-21 06:32:24
Odamlar suratlarini bezatsalar,
Sen siyratingni bezat.
Odamlar boshqalar aybidan so‘z ochsalar,
Sen o‘z aybingni o‘yla.

t.me/XidoyatRivoyatHaqiqatlar
448 views03:32
Ochish/sharhlash
2022-05-21 06:32:23 ИНСОННИНГ САОДАТИГА САБАБ БЎЛУВЧИ ОМИЛЛАР

1.Солиҳ амал: "Эркакми ё аёлми - кимда - ким мўмин бўлган ҳолда бирон эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз" (Нахл сураси, 97-оят).

2. Яхши аёл: "... Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт ва бизларни тавбадорларга пешво қил !" (Фурқон сураси, 74-оят).

3. Кенг уй: Ҳадис: "Эй Аллоҳ, мен учун ҳовлимни кенг қилгин".

4. Ҳалол, покиза касб: Ҳадис: " Аллоҳ покдир, покизаларни севар".

5. Чиройли хулқ ва инсонлар меҳрини қозониш: "Яна мени қаерда бўлсам баракотли қилди" (Марям сураси, 31-оят).

6. Қарздан саломат ва нафақада тежамкор бўлиш:
"Улар эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, (тутган йўллари) бунинг ўртасида-мўътадилдир" (Фурқон сураси, 67-оят).
"(Бахиллик қилиб) кўлингизни бўйнингизга боғлаб ҳам олманг.(Исрофгарчилик қилиш билан) уни бутунлай ёйиб ҳам юборманг!" (Исро сураси, 29-оят).

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

http://t.me/XidoyatRivoyatHaqiqatlar
Manba. ayollarga maruzalar
567 views03:32
Ochish/sharhlash
2022-05-21 06:32:09 Бир толиби илм шундай деди: “Ҳар қачон Қуръон ёдламоқчи бўлсам, Аллоҳ хоҳлаганича, насиб қилганича истиғфор айтаман. Сўнгра эса Қуръонни очиб ёдлашни бошлайман”.

ундан: “Нега ундай қиласан?” дея сўрашди

У: “Оятлар ва ҳадислар ҳамда солиҳ салафларнинг гуноҳларнинг зиёни ва уларнинг илмдан маҳрум этиши ҳақидаги сўзлари ҳақида тааммул қилдим, ўйлаб кўрдим. Сўнгра бўлса, Қуръонни ҳифз этиш, ёдлашдан олдин барча унутган ва ёдимда бўлган гуноҳлардан истиғфор айтишга одатландим. Бу ҳолдан кўплаб улкан фойдалар топдим”, дея жавоб берди.

​ИСТИҒФОРНИНГ 40 ХОСИЯТИ

1. Аллоҳга итоатгўй банда истиғфор айтади;
2. Истиғфор айтган банда пайғамбарлар, солиҳлар йўлидан юради;
3. Истиғфор айтган одам имон ҳаловатига эришади;
4. Истиғфор бандани гуноҳлардан поклайди;
5. Истиғфор айтган одамнинг гуноҳлари савобли ишларга алмаштирилади;
6. Истиғфор айтган одамга неъматлар кўпайтириб берилади ;
7. Истиғфор банданинг мартабасини кўтаради;
8. Бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик олиб келади;
9. Истиғфор туфайли одамлар ҳам, жамият ҳам бузуқликлардан покланади;
10. Истиғфор ёмғир ёғишига сабаб бўлади;
11. Мол-дунёга барака киритади;
12. Истиғфор айтган инсон фарзанд неъмати билан сийланади;
13. Деҳқончилик, чорвачиликдаги унумдорлик ҳам истиғфор айтиш билан узвий боғлиқ;
14. Истиғфор айтувчи жаҳаннамдан нажот топади;
15. Истиғфор банданинг жаннатга киришига сабаб бўлади;
16. Истиғфор Аллоҳнинг раҳмати тушишига, банда ҳолати ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлади, яхшиликларни кўпайтиради;
17. Истиғфор танани бақувват, соғлом қилади, касалликларни аритади;
18. Истиғфор айтган одамнинг ҳаёти фаровон бўлади ;
19. Истиғфор билан ватан тинч бўлади, эл-юрт тараққий этади;
20. Истиғфор инсон кўнглини хотиржам қилади;
21. Бошга тушган балоларни даф этади;
22. Бандани Аллоҳга яқинлаштиради;
23. Истиғфор айтган одам Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлади ;
24. Истиғфор мажлис каффоратидир;
25. Истиғфор ғийбатга каффорат бўлади ;
26. Шайтон васвасасини қайтаради;
27. Аллоҳ истиғфор айтган бандани яхши кўради ;
28. Истиғфор айтиш Аллоҳни рози қилади;
29. Ғам-ташвишларни кетказади;
30. Хурсандчилик олиб келади;
31. Юзни нурли қилади;
32. Ризқ келишини осонлаштиради;
33. Истиғфор айтган одамнинг дуоси қабул бўлади ;
34. Аллоҳ истиғфор айтувчининг оғирини енгил қилади;
35. Кўп истиғфор айтган одам қиёмат куни номаи аъмолини кўриб хурсанд бўлади;
36. Оламдан ўтиб кетган ота-оналар фарзандлари айтган истиғфор туфайли жаннатда юқори мартабага кўтарилишади;
37. Истиғфор одамни тушкунликдан халос этади;
38. Ҳасрат-надоматни, пушаймонни кетказади;
39. Қалбни тиниқлаштиради;
40. Истиғфор айтган одамнинг ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради...

"Истиғфорнинг 40 хосияти Салавотлар " китобидан

Савоб умидида яқинларингизга улашинг!
T.me/XidoyatRivoyatHaqiqatlar
Manba. Qur'on tv
348 views03:32
Ochish/sharhlash
2022-05-16 09:08:51
Беодоб келинлар, гап кайтарувчи хотинлар каердан келади?

Хурматли ота-оналар!

Углингизнинг обрўсини ўзингиз туширманг. Уларни урушиш, кўпчилик ёнида изза килиш,
"нимани хам билардинг" деб ерга уриш, фикрини назарга илмаслик билан келинингизда
"мен хам шундай муносабатда бўлсам
бўларкан" деган тасаввурни уйготасиз, холос.

Фарзандингизга шундай муомала килингки, токи атрофдагиларнинг унга хурмати ошсин. Унинг хам бу уйнинг таянчи эканлигини,
Гапи гап эканини, Карорлари аҳамиятли эканлигини хис килдиринг.

Унутманг. Мустакил фикри юк--- хали хам ''ёш бола'' эрнинг оилада хурмати бўлмайди.

t.me/XidoyatRivoyatHaqiqatlar
482 views06:08
Ochish/sharhlash
2022-05-16 09:08:45 ЭРКАКНИНГ АЙБИ

• Эркак ўзининг эркаклигини унутгандагина аёл “эркаклашади”.

• Эркак ўз аёлини аёллик мақомида тутиб тура олмагандан кейингина аёл унинг “хўжайини”га айланади.

• Эркак уйда талаб қилинганидек эркак бўлолмагач, аёл ҳам талаб қилинганидек аёл бўлолмайди.

Аёл ушбу уч турдаги эркакни сева олмайди:

1. Ҳар қандай аёлга қизиқиб кетадиган эркакни.

2. Аёлнинг туйғуларини риоя қилмай, унинг бўйи, ранги, ориқ-семизлигини танқид қиладиган эркакни.

3. Ўзида кўп нуқсонлар бўла туриб, аёлдан мукаммалликни талаб қиладиган эркакни.

АЁЛ ТАБИАТИ

Аёл ўзи бемор бўлса ҳам эрининг дори ичишига кўмаклашади.

Аёл ўзи ғамга ботган бўлса ҳам эрига тасалли беради.

Аёл ўзи чарчаган бўлса ҳам эри учун бедор бўлади.

Аёл танимаган кишисининг мусибати учун ҳам қайғуриб, йиғлайди.

Шундай экан, жуфтларингизга мулойимроқ бўлинглар, эркаклар.

Нозимжон Ҳошимжон
t.me/XidoyatRivoyatHaqiqatlar

Manba.tajvid_ustozJahongirqori
363 views06:08
Ochish/sharhlash