Get Mystery Box with random crypto!

Ёлғон Ҳақида... Она фарзандига деди: Таомингни еб тугатсанг, | Ҳидоят_сари...✨

Ёлғон Ҳақида...

Она фарзандига деди:
Таомингни еб тугатсанг, сени айлантириб келаман.

Бола таомини еб тугатгач онасига деди:

- Ойи, еб бўлдим. Энди борамизми айлангани?

Она: - Кеч бўлиб қолди Кўчада қўрқинчли одамлар болаларни еб қўяётган экан. Ҳозир чиқа олмаймиз ...
Бола кўчадаги болаларнинг овозини эшитиб, маҳзун бўлганича термулиб қолди. Болалар эса ўйнашяпти ва уларни ҳеч ким еб қўймаяпти.

Ҳикоя давом этади...

Бола каттароқ бўлгач, мактабга борди.

Устоз:
- Ким ўзини яхши тутса, ҳафта сўнгида уни ўзим билан теварак атрофни сайр қилишга олиб бораман деб айтди.

Сайр қилишга бориш учун биринчилардан бўлишга интилган болакай, ҳафта сўнгида устозидан сўрайди:
- Устоз, қачон сайрга борамиз?

Устоз жавоб берди:

- Қандай сайр ҳақида гапиряпсан?

Ҳикоя давом этади...

Уйда ота дарс қилиб ўтирган фарзандига деди:

- Aгар имтиҳонларни яхши баҳоларга топширсанг, сенга ўзим зўр велосипед олиб бераман.

Ўқув йили ҳам тугади.

Имтиҳонларни аъло баҳоларга топширган болакай отасидан:

- Дада, қани менинг велосипедим? деб беғубор кўзлари билан қараб сўрайди.
Ота деди:
- Қўй шу велосипедни, ҳалокатга учрагин келаяптими?

Ҳикоя давом этади...

Болакай ёлғончи бўлиб вояга етди.
Яқинлари унинг ҳатти - ҳаракатларига қараб ҳайрон эмишлар:
- Бундай ҳунук ахлоқни кимдан ўрганди экан?

Болаларга ёлғон гапириш катта ҳато ва бу ҳато аксар ота - оналарда бор. Aфсуски, биз бу ҳатони болаларимизга қанчалик даражада салбий таъсир қилишини билмаймиз. Болалар бизнинг ёлғон гапирганимизни тушунмаслиги уларга ёлғон гапирса бўлади, дегани эмас. Чунки ёлғон гапириш ўзи бир гуноҳ бўлса, уни бошқаларга ўргатиш бошқа бир гуноҳ.

Aбдуллоҳ ибн Омир розияллоҳу анҳу шундай дейди:
“Бир куни онам мени чақирди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизникида ўтирган эдилар. Ҳой ўғлим, келақол, сенга бир нарса бераман, — деди онам. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам онамдан: Ўғлингга нима бермоқчисан? – деб сўрадилар. Хурмо бермоқчиман, — деб жавоб берди онам. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам онамга: Aгар сен ҳеч нарса бермаганингда номаи аъмолингга "ёлғон гапирди" деб ёзилар эди – дедилар.

Manba.ayollarga_maruzalar
http://t.me/XidoyatRivoyatHaqiqatlar