Get Mystery Box with random crypto!

​​ «ҲАР КУНИ МИНГ САВОБ КАСБ ҚИЛИШ» #Ҳадис Мусъаб иб | Ҳидоят_сари...✨

​​ «ҲАР КУНИ МИНГ САВОБ КАСБ ҚИЛИШ»

#Ҳадис

Мусъаб ибн Саъд розияллоҳу анҳудан, у киши отасидан бундай ривоят қиладилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бас, у зот:
- «Сизлардан бирингиз ҳар куни минг савоб касб қилишдан ожиз бўлурми?» дедилар.
Шунда у зотнинг ҳам мажлисларидан бир киши:
- «Қандоқ қилиб биримиз минг ҳасана касб қилади?» деб сўради.
- «Юзта тасбеҳ айтади. Бас, унга мингта савоб ёзилади ва ундан мингта хато ўчирилади», дедилар».

ШАРҲ: Демак, бир марта «субҳаналлоҳи» деган бандага ўнта савоб ёзилар ва ундан ўнта хато ўчирилар экан. Бундан Исломда савоб касб қилиш жуда ҳам осонлиги келиб чиқади. Ўша савобни касб қилишни ихтиёр қилганлар қани?!

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

АЛБАТТА ДЎСТЛАРИГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

t.me/XidoyatRivoyatHaqiqatlar
Manba. Qur'on tv