Get Mystery Box with random crypto!

​#ТОКИ_ҲАЁТ_ЭКАНМАН...    - Фотима ... Саккиз йил давомида си | XazonRezgi (Official Channel)

​#ТОКИ_ҲАЁТ_ЭКАНМАН...

   - Фотима ... Саккиз йил давомида сиз Камрондан бир неча  бор талоғингизни сўрадингиз
    Бироқ Камрон азбаройи сизни қаттиқ севганидан доим қатъий равишда рад жавобини бериб келди. Мен бир сафар сизнинг Камронга ўтиниб илтимос қилаётганингизни эшитиб қолгандим. Ўшанда сиз "Камрон ака , агар шифокорлар қиттак бўлса ҳам умид бор деганда бошқа гап эди. Мен шу умид илинжида тунларни тонгларга улаб яшар эдим. Бироқ қайси докторга бормайлик "Аллоҳнинг айтгани бўлади" дейишмоқда. Мен ёш бола эмасман- ку "ҳа" билан "асло йўқ" деган жавобнинг фаҳмига етмайдиган. Шунинг учун умрингизни ўтказманг ва  жавобимни беринг. Токи мен ҳам ўзим қилмаган айбим учун  виждон азоби яшамай" деган эдингиз . Ва Камроннинг жавоби ҳар доимгидек "Йўқ" бўлган эди.
 
    Фотима... Мени алдаманг. Таҳминани учратиб атиги уч  бор кўришганингизда ҳам , у билан бир қарорга келиб Камрон ва бошқалардан розилик олиш учун оёқ тираб туриб олганингизда ҳам ҳамма ҳайрон бўлганда мен ҳайрон бўлмаган эдим. Негаки сиз энг бошидан барча нарсанинг ҳисоб- китобини олиб бўлганингизни ҳис қилганман. Сиз агар Таҳмина фарзанд туғиб сизга топширса унга чин дилдан оналик қилишни ҳам , гўдагини топширишдан бош тортса , унда Камрон билан у аёлга оқ йўл тилаб ўрнингизни бўшатиб ўз йўлингиздан кетишни ҳам режасини бирдек пишитиб бўлгансиз,- Сарвиноз чуқур тин олди,- гапларимга йўқ деманг. Мен сизни билмасам экан. Фотима ... Сиз Камронни шу даражада қаттиқ севасиз- ки, унинг бахти учун ҳеч иккиланмай, киприк қоқмай ўзингизнинг бахтингизни  қурбон қила оласиз. Сиздек аёллар дунёда кўп эмасдир. Аммо улардан бири айнан сизсиз ! Шубҳасиз  "Камрон акам фарзанд кўра олганда мен уларни йўлларини боғлашим адолатдан эмас" деб ўйлаганингиз учун шу қарорга келгансиз.
    Бугунги кўз ёшларингиз эса ҳар икки режангиз амалга ошмай қолиши мумкинлигидан эмас , балки ҳақиқатда она ва болага чиндан қайғурганингиздан.
    Баъзи инсонлар сизни ўз бахтини ўзгага шунчаки бериб қўйган содда , анойи , гўл бир аёл деб ўйлашлари мумкин. Сизга ачинишлари ва ҳатто устингиздан кулишлари табиий. Бироқ мен бундай ўйламайман. Мен сизни энг матонатли, ҳазрати аёл деб биламан. Суйган кишисининг бахтини ўз бахтидан устун қўйишга ҳамма ҳам қодир бўла олмайди. Бунинг учун рашк сабаб бир кунда неча бор ўлиб , неча бор қайта тирилиши аёлнинг ўзигагина аён.
    Бошқаларни ҳам сиз каби йўл тутмаганлари учун айблаш жоиз эмас. Зеро кишининг бошига келадиган синов унинг тоқатидан ошиқ бўлмайди. Мен фақат битта нарсани айтаман. Синов қанчалик мушкул бўлса , унинг ортидан келажак роҳат ҳам шунчалик тотли бўлади. Майли ёшлигимизда , белимизда қувват , билагимизда куч бўлганда синовларнинг келгани яхши , илло кексайганимизда ҳотимамиз хайрли бўлгани ҳаммасидан афзал . Шундоқ эмасми ?
     Фотима...
     Сиз Таҳмина ва гўдак учун ҳаддан ошиқ куйиб , ўзингизни ҳароб қилманг. Унутманг , нимага ҳаммадан кўп меҳр берсангиз ўша билан синаласиз. Бу менинг сўзларим эмас. Бу қадимги машойихлардан бирининг сўзлари.
    Ҳозир эса йиғини бас қилинг ва ўзингизга ҳам бир қаранг. Вақтида еб , вақтида ичинг. Буларни барини енгиб ўтиш учун сизга куч керак.
    Ҳа айтганча , тушимда кўрган сизнинг эгнингиздаги либос шу даражада оппоқ эди- кии. Мен ҳозир буни вақти келиб сизни қучиши аниқ бўлган бахтга таъбирладим. Насиб қилса ҳаммаси жойида бўлади.

    - Опажооон ... - Фотиманинг кўзларидаги ёш қуриган эди,- сизни яхши кўраман... Ўзимни бебаҳо хазинам...

    Сарвиноз Фотимани юзидан меҳр билан ўпди :

   - Битта нарса айтайми ?

   - Ҳмм

   - Қорним шунақаям очиб кетди- кии...

    Икки овсин баравар кулиб юборишди. Улардаги бу кайфият узоқ эзмаланиб  ёққан ёмғирдан сўнг ер юзига мўралаган қуёшнинг илк нурлари каби тотли эди...

  

    Таҳмина касалхонага ётганига уч хафта тўлганда уни жарроҳлик столига олиш вақти келганлиги ҳақида хабар берилди . Бу вақтга келиб Таҳмина ва Камроннинг никоҳлари расман қайд қилиб бўлинган эди ...

#давоми_бор     /69

Муаллиф :  Хазонрезги

Каналга уланиш
:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g