Get Mystery Box with random crypto!

Радиога қўнғироқ Радиога тушиб иши, Телпон қилди бир киши. Йў | Ҳазил шеърлар

Радиога қўнғироқ

Радиога тушиб иши,
Телпон қилди бир киши.
Йўқ экан ҳеч табриги,
Фақат бор бир ташвиши.

«Ассалому алайкум,
Бу жой радиоми,узр»
«Қўнғироқ қилмоқда ким?
Сўйлайверинг,баҳузур...»

«Бўлса,саломларингиз,
Табрик каломларингиз.
Эълон қилмоқчидирсиз.
Тўй-бахтли онларингиз»

«Йўллайверинг,бемалол,
Хизмат-беминнат,ҳалол ».
Изларсиз танишингиз,
Бирор эркак,ё аёл?

«Аритдингиз ташвишим,
Пишди узум-кишмишим.
Ҳосилни йиғмоқдаман,
Шу бугун долзарб ишим »

«Ҳосил мўл,бор барака.
Йиғиштирмоқ лек ташвиш.
Шунга,илтимос,ака!
Нобуд бўлмасин кишмиш...

Супачамдадир доим,
Радио ҳамда тарози.
Қилар қиёматқойим,
Радиомнинг овози.

Бўлмасин қушлар пайдо.
Қўйинг сершовқин лапар.
Боғимни «Орият радио»
Қўрсин бўлиб Олапар.

Қўшиқ тугар замонда ,
Яъни аҳён-аҳёнда.
Дикторлар десин кишт-кишт,
Увол бўлмасин кишмиш.

Эвазига мен ўзим ,
Агар ёрдам берсангиз.
Олиб бораман узум ,
Ҳамда бир дунё майиз.

Дерсиз қилиб насиҳат.
«Ака, бу иш бўлмайди.»
Жавоб:«Омон табиат,
Узум-соғ, қуш-ўлмайди»

Қилмай фанда ўзгариш,
Қўйдим карнай,рация.
Радиодан фойдаланиш-
Бу ҳам -- инновация!

Таджибаев Музаффар. 05/07/2022
===========
Агар ёққан бўлса ни босинг ва бошқаларга ҳам улашинг. Улар ҳам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher