Get Mystery Box with random crypto!

Қайга борсанг битта гап Бир муаммо ўнг-у чап Шеър ёзай шунга а | Ҳазил шеърлар

Қайга борсанг битта гап
Бир муаммо ўнг-у чап
Шеър ёзай шунга атаб
Тонировка ҳақида.

Кимдир плёнка сотар
Кимдир ойнага тортар
Кимдир реклом тарқатар
Тонировка ҳақида.

"Ақиллилар" бақирди
Ким инсофга чақирди
Ҳатто Пошшо гапирди
Тонировка ҳақида.

Сиёсатга айланди
Кимдир зўр деб сайланди
Блогерлар сайранди
Тонировка ҳақида.

ЙХХ ҳам бир тийин
Нима бўлади кейин
Актуал мавзу тайин
Тонировка ҳақида.

Ҳазиллар ҳам бўлди зўр
Усталар юришин кўр
Роса кулди ҳатто кўр
Тонировка ҳақида.

Ажралган бу борада
Фақат менман орада
Гапирмадим, қара-да
Тонировка ҳақида.

Samigo, 03/07/2022
=====
Агар ёққан бўлса ни босинг ва бошқаларга хам улашинг. Улар хам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher