Get Mystery Box with random crypto!

Бугун Муҳаммад Юсуфнинг таваллуд куни (1954 йил. 26-апрель). Ш | Хайрулла Ҳамидовдан...

Бугун Муҳаммад Юсуфнинг таваллуд куни (1954 йил. 26-апрель).
Шоирнинг ижодига монанд шеъримизни илинамиз.


МУҲАММАД ЮСУФга

Нима қилган бўлсанг, қайтади,
Ҳатто ўлим қололмас тўсиб.
Тушларимда эртак айтади
Дилга таниш Муҳаммад Юсуф.

Қарайман. У майса ахтарар,
Орзулари гуллаган тўкин.
Осмон уни кўкка кўтарар,
Тупроқ унга шеър ўқир бугун.

Кўзларига қарайман уни,
Ёниб турар жуда чиройли.
Хаёлларга эврилган куни
Юр, дейди у, қирга борайлик.

Қирлар бизни кутиб олади,
Ахир, бу энг узун сайр-ку.
Тоғ қадарлик кўнглим ҳолати,
Улар сўрар: "Ўша шоир-ку!"

Қиқирлайди қирда қизғалдоқ:
"Марҳабо, эй Муҳаммад Юсуф!"
Таниб қолар чўлдаги янтоқ:
"Келдингизми бизга шеър ёзиб?!"

Дейди: "Иним, бу дорулбақо,
Қуёш бунда шарққа ботадур --
Одамлардан қайтмади вафо...
Мени шулар алқаб ётадур".

Уйғонаман илк бора ўзим,
Атрофимда вафоси йўқлар.
Жайронларга айланар кўзим,
Йўқласа шу қизғалдоқ йўқлар.

Эй Хайрулло, унинг ҳокин ўп,
Бир одамда икки феъл жамдир --
Шоир бўлиб туғилганлар кўп,
Шоир бўлиб ўлганлар камдир.

@xayrulla_xamidov1