Get Mystery Box with random crypto!

Лайлатул Қадр Бу қутлуғ соатга кўнгиллар шайдо, Биласизми қан | Хайрулла Ҳамидовдан...

Лайлатул Қадр

Бу қутлуғ соатга кўнгиллар шайдо,
Биласизми қандай кунда турибмиз?
Ҳеч ерда топилмас бундайин савдо -
Минг ойдан афзалроқ тунда турибмиз!

Ўн бир ой олдинда, беҳол ўтмасин-
Юрагингга жойла оятал қадр!
Ёнингдан бесамар ўтиб кетмасин
Минг ойдан афзалроқ лайлатул қадр!

Хайрулла Ҳамидов