Get Mystery Box with random crypto!

Бобом билан суҳбат... -Нега эсингиздан у кунлар чиқмас, Нечун | Хайрулла Ҳамидовдан...

Бобом билан суҳбат...

-Нега эсингиздан у кунлар чиқмас,
Нечун чарчамайсиз ҳикоя айтиб?
-Сўйлаб ўтиришку аслида ёқмас,
Келмасин дейман-да у кунлар қайтиб!

Кўраман - нур эмган ҳаётинг обод,
Шукр, бу дамларнинг қирғин-жанги йўқ.
Болам, нигоҳингга боқсам -дилим шод,
Қувноқ кўзларингда уруш ранги йўқ!

-Не сабаб жуда кам ухлайсиз, бобо,
Тун ичра бу ҳолга ҳайрон боқаман?
-Мени қийнар доим битта муаммо-
Тушимда ҳам уруш кўриб чиқаман!

@xayrulla_xamidov1