КЕСИШМА
Зоҳиримдан рози бўлолмас ботин,
Ўйларим қочгандир оқиллик билан.
Орзу қилишимга қўймас ҳаётим,
Хаёлим келишмас воқелик билан.
Кўзларим қаърида мантиқ топилмас,
Балким бу ёмондир, балким яхшидир –
Бахтсизлик ҳақида гапириб бўлмас,
Бахт ҳақда ёзишга умрим қаршидир.
@Xayrulla_Hamidov_adabiyot