Get Mystery Box with random crypto!

Муаммар Каддафи даврида Ливия давлати қандай яшаган? - Ливияд | Xayotiy Xikoyalar, Sherlar

Муаммар Каддафи даврида Ливия давлати қандай яшаган?

- Ливияда электр тўлови ва электр энергияси барча фуқаролар учун бепул бўлган;

- Кредитлар бўйича фоиз ставкаси мавжуд бўлмаган, банклар давлат мулки ҳисобланган ҳамда фуқароларга бериладиган кредитлар қонун бўйича 0% бўлган;

- Каддафий Ливияда барча аҳоли ўз уйига эга бўлмагунча, ўз ота-онасига уй берилмаслигига ваъда берган. Каддафийнинг отаси унинг бошқаруви даврида чодирда вафот этган;

- Ливияда барча янги турмуш қурганлар ўз квартирасини сотиб олиб, оила қуриш учун ҳукуматдан 60 минг динор олишган;

- Ливияда таълим ва даволаниш бепул эди. Каддафий бошқарувига қадар аҳолининг атиги 25% ёза оларди, унинг раҳбарлиги даврида эса 83%и саводга эга бўлган;

- Агар ливияликлар фермада яшашни хоҳласалар, улар бепул техника, уй-жой, уруғлик ва чорва молларига эга бўлишарди;

- Агар сизни Ливияда даволай олишмаса, ҳукумат сизни хорижда даволанишингиз учун 2300 доллар ва қўшимча турар жой берган;

- Агар Ливия фуқароси машина сотиб олса, давлат нархнинг 50% ини молиялаштирган;

- Бензин нархи литри учун 0,14 долларни ташкил қилган;

- Ливиянинг ташқи қарзи бўлмаган, захиралари эса 150 миллиард долларни ташкил қиларди (ҳозир музлатилган).

- Баъзи ливияликлар мактабдан кейин ишга кира олмасди, шунинг учун давлат ўртача маошни касби бўйича тўларди, гўёки улар ўз касб-ҳунарига эга бўлгунча давлат қарамоғида эдилар;

- Ливия нефти савдосининг бир қисми тўғридан-тўғри барча фуқароларнинг банк ҳисоб рақамларига боғлиқ бўлган;

- Бола дунёга келтирган она учун 5000 доллар берилган;

- 40 та ноннинг нархи 0,15 доллар бўлган;

- Ливияликларнинг 25% Илиссанинг барча дипломларига эга бўлган;

- Каддафий бутун чўл мамлакатини сув билан таъминлаш учун "Буюк инсон лойиҳаси" деб номланувчи дунёдаги энг йирик ирригацион лойиҳани амалга оширишга киришган;

Бундай шароит ва имкониятларни баъзиларини ҳаттоки америкаликлар ҳам орзу қилса керак. Ливиядек давлат бугун иқтисодий, ижтимоий ҳамда сиёсий таназзул ёқасида турибди.

Каддафий бошқарувини диктатура деган ташқи кучлар ва дунёнинг инсон ҳуқуқлари жарчилари бугун Ливияда овозлари ҳам чиқмай қолган. Бундай воқеликлар "Шарқ демократияси" деган атама бежиз ишлатилмаганлигини исботлайди.

Манба: интернетдан олинди

https://t.me/XayotiyXikoyalar