Get Mystery Box with random crypto!

Xayotiy Xikoyalar, Sherlar

Telegram kanalining logotibi xayotiyxikoyalar — Xayotiy Xikoyalar, Sherlar X
Telegram kanalining logotibi xayotiyxikoyalar — Xayotiy Xikoyalar, Sherlar
Kanal manzili: @xayotiyxikoyalar
Toifalar: Adabiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 74
Kanalning ta’rifi

Ассаламу Алейкум
Кунингиз файзли, топганингиз барокатли ва сарфлаганингиз савобли бўлсин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг!
Таклиф ва хаетий вокея хикояларингиз булса шу манзилга юворилар, биз эса каналимизга куямиз, рахмат
@elBasanio

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-07-27 22:00:02 Муаммар Каддафи даврида Ливия давлати қандай яшаган?

- Ливияда электр тўлови ва электр энергияси барча фуқаролар учун бепул бўлган;

- Кредитлар бўйича фоиз ставкаси мавжуд бўлмаган, банклар давлат мулки ҳисобланган ҳамда фуқароларга бериладиган кредитлар қонун бўйича 0% бўлган;

- Каддафий Ливияда барча аҳоли ўз уйига эга бўлмагунча, ўз ота-онасига уй берилмаслигига ваъда берган. Каддафийнинг отаси унинг бошқаруви даврида чодирда вафот этган;

- Ливияда барча янги турмуш қурганлар ўз квартирасини сотиб олиб, оила қуриш учун ҳукуматдан 60 минг динор олишган;

- Ливияда таълим ва даволаниш бепул эди. Каддафий бошқарувига қадар аҳолининг атиги 25% ёза оларди, унинг раҳбарлиги даврида эса 83%и саводга эга бўлган;

- Агар ливияликлар фермада яшашни хоҳласалар, улар бепул техника, уй-жой, уруғлик ва чорва молларига эга бўлишарди;

- Агар сизни Ливияда даволай олишмаса, ҳукумат сизни хорижда даволанишингиз учун 2300 доллар ва қўшимча турар жой берган;

- Агар Ливия фуқароси машина сотиб олса, давлат нархнинг 50% ини молиялаштирган;

- Бензин нархи литри учун 0,14 долларни ташкил қилган;

- Ливиянинг ташқи қарзи бўлмаган, захиралари эса 150 миллиард долларни ташкил қиларди (ҳозир музлатилган).

- Баъзи ливияликлар мактабдан кейин ишга кира олмасди, шунинг учун давлат ўртача маошни касби бўйича тўларди, гўёки улар ўз касб-ҳунарига эга бўлгунча давлат қарамоғида эдилар;

- Ливия нефти савдосининг бир қисми тўғридан-тўғри барча фуқароларнинг банк ҳисоб рақамларига боғлиқ бўлган;

- Бола дунёга келтирган она учун 5000 доллар берилган;

- 40 та ноннинг нархи 0,15 доллар бўлган;

- Ливияликларнинг 25% Илиссанинг барча дипломларига эга бўлган;

- Каддафий бутун чўл мамлакатини сув билан таъминлаш учун "Буюк инсон лойиҳаси" деб номланувчи дунёдаги энг йирик ирригацион лойиҳани амалга оширишга киришган;

Бундай шароит ва имкониятларни баъзиларини ҳаттоки америкаликлар ҳам орзу қилса керак. Ливиядек давлат бугун иқтисодий, ижтимоий ҳамда сиёсий таназзул ёқасида турибди.

Каддафий бошқарувини диктатура деган ташқи кучлар ва дунёнинг инсон ҳуқуқлари жарчилари бугун Ливияда овозлари ҳам чиқмай қолган. Бундай воқеликлар "Шарқ демократияси" деган атама бежиз ишлатилмаганлигини исботлайди.

Манба: интернетдан олинди

https://t.me/XayotiyXikoyalar
30 viewsГосподин Каримов, 19:00
Ochish/sharhlash
2022-07-27 21:59:40
28 viewsГосподин Каримов, 18:59
Ochish/sharhlash
2022-07-27 15:25:33 Бу суъратдаги киз кимлигини биласизми?

У суриялик киз Хала Отик (Атик) кизидир. У уша пайтда 13 ешда экан.

Унинг отаси 1955 йилда оиласи билан Суриядан кушма штатларга у ерда яшаш учун кучиб кетишга карор килган экан.
Отик, унинг хотини ва уч кизи хижрат килишга карор килишди. У хотинига узи ундан олдинрок калифорнияга уй-жой ва жихозларни тайерлаб туриш учун боришини ва у 3 хафтадан кейин кизларини олиб боришини айтди.
Уч хафта утди!

Она нарсаларини чемоданга жойлаб, кизларини олиб Сурияни тарк этди ва самолет нью-йоркка караб йул олди.
Нью-йорк аэропортига етиб келишгач грин кард учун сувратга олиш учун ундан ва кизларидан хижобни ечиш талаб килинди. Она иккиланиб, саросимага тушди, лекин охири хижобги ечиб сувратга тушди. Навбат биринчи опага, сунг иккинчисига келди. Шундан кейин кичик ешдаги Халага навбат келди.

У хижобни ечишни рад килди...!

Уни кундиришга уринишди. Лекин у каттиян рад этиб: агар америкада колишим учун динимдан кечишимни шарт килинадиган булса Сурияга кайтиб кетаман деб каттик туриб олди!!
Онаси уни кундиришга уринди! Уни кундириш учун юкори мансабдаги зобитлар ва расмийлар келди.

Уни елгиз узини бир хонага камаб куйишди ва агар рад этаверса уни Сурияга кайтариб юбориш билан тахдид килишди! Буларнинг хеч бири фойда бермади, кичик кизалок Халани кундиришолмади...!

Охири кундира олмасликка кузлари етгач, узингиз куриб турган мана шу сувратни тортишди.

Бу америка тарихида грин кард учун хижоб билан олинган биринчи сурат эди.

Табиийки, бу оила нью-йоркдан калифорнияга учган самолет бортидан тушириб колдирилган эди ва самолет уларсиз йул олди. Чунки улар Халанинг рад этиши сабабли рейсдан кеч колишди...!

Уша самолет йулда кулаб тушиб, ундаги хамма одам халок бўлди. СУБХАНАЛЛОХ!

Шунда Хала уларга бундай деди:

Аввало Аллоҳ фазли ила, қолаверса хижобим туфайли биз бу ўлимдан нажот топдик!

Одамлар бу воқеани эшитгач, ўша пайтда йигирмата киз Исломга кириб, хижоб ўранди.

Бу ходиса сабабли яна йигирма киши Исломни кабул килди ва киска вакт ичида бу суратни 40 миллион киши курди.

Бу ходисани бир америкалик киши узининг дустларига инглиз тилида сузлаб берди.

Мен хам уни сизларга кандай эшитган бўлсам шундай сўзлаб бермокдаман.

"Калам сарфи" сахифасидан.

Манба: Facebook дан олинди

https://t.me/XayotiyXikoyalar
65 viewsГосподин Каримов, 12:25
Ochish/sharhlash
2022-07-27 15:25:04
95 viewsГосподин Каримов, 12:25
Ochish/sharhlash
2022-07-23 19:34:08
Манба: Facebook дан олинди

@XayotiyXikoyalar
151 viewsГосподин Каримов, 16:34
Ochish/sharhlash
2022-07-22 09:05:18 Гўзал тарих.
Абдуллоҳ ибн Умар, бу исмни эшитмаган мусулмон бўлмаса керак, у ўша машҳур Умар розияллоҳу анҳуни ўғли.
У киши ҳақида бир таъриф бор:
Умарнинг даврида Умарга ўхшаганлар бўлган, аммо Абдуллоҳ ибн Умарнинг даврида уни мисли бўлмаган.
Сиз кўриб турган қабр, Абдуллоҳ ибн Умар илмини сандиғи, тобиъинлар алломаси Нофеъ ҳамда унинг шогирди имоми Моликники.
Бу қабрларни топиш осон, ҳоов нарида тўрт бурчак деворча ичида Пайғамбаримиз ўғиллари Иброҳим ибн Муҳаммад алайҳиссалом қабрлари бор, уни топсангиз, буларни ҳам топасиз.
Бу Мадинаи мунавварадаги Бақиъ қабристони

Манба: Facebook дан олинди

https://t.me/XayotiyXikoyalar
156 viewsГосподин Каримов, 06:05
Ochish/sharhlash
2022-07-22 09:03:36
135 viewsГосподин Каримов, 06:03
Ochish/sharhlash
2022-07-22 08:42:28 Шаҳид.

Мадинада "Ухуд ғазоти"да шаҳид бўлган шаҳидларнинг қабристони бор.
Атрофи девор билан ўраб қўйилган. Ўтган 20 асрда қаттиқ сел ёғиб, ўша қабрларни сел ювиб кетади. Сел ювиб кетиши оқибатида қабрдаги баъзи маййитларнинг жуссалари ерни устига чиқиб қолган. 1400 йил олдин кўмилган жасадлар кеча кўмилагандек чиқиб қолган.

Шайх Муҳаммад Маҳмуд Саввоб раҳимахуллоҳ айтади: "Ухуддаги шаҳид"ларни дафн қилиш маъросимига мени хам чақиришган эди. Мен хам қатнашдим.
Мен кўмган сахобалар ичида Хамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анху хам бор эди. Хамза розияллоҳу анху улкан жуссали, қулоқ ва бурунлари кесилган, қорни ёриқ, қўлини қорнини устига қўйиб ётарди. Биз уни қимирлатиб, ўрнидан жилдирмоқчи бўлганимизда, қўли қимирлаб, жарохатидан қон оқди. Қони оққанда атрофни мушк анбарни ҳиди тутди.
1400 йил олдин кўмилган шахидларни қайта дафн қилдик деб хикоя қилади.

Шайх Муҳаммад Маҳмуд Саввоб.

Абдуллоҳ домла ҳафизихуллоҳ.
"Ниҳоя қиссаси" дарслигидан
(6-дарс Рух ва ўлим, шаҳид.)

Манба: Facebook дан олинди

https://t.me/XayotiyXikoyalar
136 viewsГосподин Каримов, 05:42
Ochish/sharhlash
2022-07-22 08:42:01
119 viewsГосподин Каримов, 05:42
Ochish/sharhlash
2022-07-20 21:42:21 Ўлгандан кейин хам савоб келиб туриши учун 6 йўл: Валлоху алам!

1. Қайси масжидга бўлмасин Қуръон қўйиб қўйинг.
2. Касалхонага ногиронлар аравачаси бериб қўйинг.
3. Одамлар кўп ўтадиган жойга сув чиқариб қўйинг.
4. Дарахт экинг.
5. МАСЖИД қурилишида қатнашинг.
6. Энг осони, шу хабарни тарқатиб қўйинг.

Интернетдан олинди

https://t.me/XayotiyXikoyalar
206 viewsГосподин Каримов, 18:42
Ochish/sharhlash