Get Mystery Box with random crypto!

Шаҳид. Мадинада 'Ухуд ғазоти'да шаҳид бўлган шаҳидларнинг қаб | Xayotiy Xikoyalar, Sherlar

Шаҳид.

Мадинада "Ухуд ғазоти"да шаҳид бўлган шаҳидларнинг қабристони бор.
Атрофи девор билан ўраб қўйилган. Ўтган 20 асрда қаттиқ сел ёғиб, ўша қабрларни сел ювиб кетади. Сел ювиб кетиши оқибатида қабрдаги баъзи маййитларнинг жуссалари ерни устига чиқиб қолган. 1400 йил олдин кўмилган жасадлар кеча кўмилагандек чиқиб қолган.

Шайх Муҳаммад Маҳмуд Саввоб раҳимахуллоҳ айтади: "Ухуддаги шаҳид"ларни дафн қилиш маъросимига мени хам чақиришган эди. Мен хам қатнашдим.
Мен кўмган сахобалар ичида Хамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анху хам бор эди. Хамза розияллоҳу анху улкан жуссали, қулоқ ва бурунлари кесилган, қорни ёриқ, қўлини қорнини устига қўйиб ётарди. Биз уни қимирлатиб, ўрнидан жилдирмоқчи бўлганимизда, қўли қимирлаб, жарохатидан қон оқди. Қони оққанда атрофни мушк анбарни ҳиди тутди.
1400 йил олдин кўмилган шахидларни қайта дафн қилдик деб хикоя қилади.

Шайх Муҳаммад Маҳмуд Саввоб.

Абдуллоҳ домла ҳафизихуллоҳ.
"Ниҳоя қиссаси" дарслигидан
(6-дарс Рух ва ўлим, шаҳид.)

Манба: Facebook дан олинди

https://t.me/XayotiyXikoyalar