Get Mystery Box with random crypto!

Қадар: Сиз, 200 миллион иштирокчидан танлаб олингансиз! Бисми | Xayotiy Xikoyalar, Sherlar

Қадар: Сиз, 200 миллион иштирокчидан танлаб олингансиз!

Бисмиллахир Рохманир Рохийм.
Аллох таолога битмас-туганмас хамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эркакнинг суюқлиги бўлган сперма таркибида 200 миллионта сперматозоид (митти хайвончалар) мавжуд. Агар мантиқий фикрлайдиган бўлсак, шу митти хайвончаларнинг ҳаммаси онанинг бачадонидаги тухум хужайра билан қўшилса, 200 миллионта хомила пайдо бўлган бўлар эди. Шунча митти хайвонча эрдан аёл жинсига ўтиб, бачадон сари харакатланади. Шулардан фақатгина 50 таси тирик қолади. Қолганлари эса, чарчоқ, таслим бўлиш ва бошқа сабаблар туфайли ярим йўлда халок бўлади. Тирик қолган 50 та хайвончадан фақатгина биттаси маррага етиб бориб, аёлнинг тухум хужайраси билан қўшилади. Ана ўша ғалаба қозонган миттигина хайвонча - мен, сиз ва ҳар биримиз.
Сиз бачадонда юз берган улкан кураш хақида ўйлаб кўрганмисиз?
Ўша ерда харакат қилаётганингизда кўзингиз, қўлингиз, оёқларингиз, бошингиз йўқ эди. Шундай бўлсада, сиз ғалаба қозонгансиз.
Ўша ерда харакат қилаётганингизда дипломингиз, ақлингиз йўқ эди. Шундай бўлсада сиз ғалаба қозонгансиз.
Ўша ерда харакат қилаётганингизда илмингиз йўқ эди. Бирорта инсон сизга кўмак бермади. Шундай бўлсада сиз ғалаб қозондингиз. Нима учун?
Чунки Аллох таола миллионлаб митти хайвончалар ичидан сизни танлаб олди. Қолаверса, югураётганингизда сизда аниқ йўналиш бор эди. Шунда сиз ақл билан харакатланиб, маррага етиб бордингиз, охир-оқибат ғалаба қозондингиз.
Кўплаб хомилалар она қорнидаёқ вафот этадилар, лекин сиз у ерда тирик қолдингиз.
Кўплаб хомилалар туғилиш жараёнида вафот этадилар, лекин сиз соғ саломат дунёга келдингиз.
Дунёга келган кўплаб чақалоқлар 5 ёшга етиб-етмай вафот этадилар, лекин сиз соғ саломат яшаб улғайяпсиз.
5 ёшдан ўтган болалар хам очлик ёки бирор касаллик сабаб вафот этадилар. Аммо сиз очлик ва турли касалликлардан омонда қолиб яшаяпсиз.
Бошингизга бирор ташвиш тушса, ўксинасиз, ғам чекасиз тушкунликка тушасиз. Нега ўзингизни зиёнга учраган деб хисоблаяпсиз?
Ёки ўзингизга бўлган ишончни йўқотдингизми?
Ёки умидни қўлдан бой бердингизми?
Ахир бугун сизнинг содиқ дўстларингиз, дипломларингиз, ҳамма нарсангиз борку. Оёқ-қўлларингиз, сезги аъзоларингиз ишлаяптику, илм олгансизку, режа тузиш учун сизда ақл борку, сиз бачадон ичида ётганингизда, хеч қандай имкон йўқлигида, сизга ёрдам берган Зот - Аллох шу холингизда ташлаб қўярмиди!
Ёдингиздами, митти хайвонча холингизда курашган эдингиз, таслим бўлмаганингиз учун хозир яшаяпсиз, энди нега харакатдан тўхтадингиз!
Нега яшашни истамайман, деб умидсиз бўляпсиз!
Нега хамма нарсани қўлдан бой бердим, деб ўйлаяпсиз!
Ахир мўмин-мусулмон инсон, умидсиз бўлмайдику. Чунки бизнинг Роббимиз бор. У бизни кўриб, мухофаза қилиб, хар вақт ва хар жойда ризқимизни етказиб, гунох ва хатоларимизни яшириб, хидоятидан бахраманд қилиб турибди.
Аллоҳ таоло:
"Батахқиқ, уларнинг айтаётганларидан сенинг кўксинг сиқилишини Биз яхши билурмиз.
Бас, Роббингни хамди ила поклаб ёд эт ва сажда қилувчилардан бўл.
Ва сенга аниқ нарса (ўлим) келгунича, Роббингга ибодат қил" деган. (Ҳижр сураси, 97-98-99 оятлар).
Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам бошларига бирор ташвиш тушса, дархол намозга киришар ва Аллох таолодан мадад сўрар эдилар.
Абдуллох розияллоху анху айтадилар:
Набий соллаллоху алайхи васалламнинг хузурларига кирсам, у зот беморликдан қийланаётган эканлар.
Эй, Аллохнинг Расули, сиз беморликдан қаттиқ қийланмоқдасизку?! дедим.
Шундоқ. Албатта, мен беморликдан сизлардан икки кишининг қийланганича қийланурман, дедилар.
Сизга икки хисса ажр бўлиши учун шундоқдир-да? дедим.
Шундоқ. Худди шундоқ. Қай бир мусулмонга бирор мусибат етса, бирор тикон кирса хам, албатта, Аллох унинг сабабидан ўша банданинг ёмонликларини худди дарахт ўз баргларини тўкканидек тўкадир, дедилар У зот.

#Ибрат

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

@XayotiyXikoualar