Get Mystery Box with random crypto!

Лего Қисмларини бир-бирига кийдириб, турли нарсалар ясаш мумк | Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

Лего

Қисмларини бир-бирига кийдириб, турли нарсалар ясаш мумкин бўлган болалар (ва катталар ) ўйинчоғини билмайдиган одам бўлмаса керак. Биз бу ўйинчоқ турини "лего" деб атаймиз. Лекин унинг номи ҳақиқатан ҳам "лего"ми?

Аслида, Lego:
1) шу турдаги ўйинчоқлар ишлаб чиқарувчи компания номи;
2) шу бренд остида чиқарилувчи маҳсулотлар линияси.

Ҳозирги кунда бу турдаги ўйинчоқларни фақатгина Lego компанияси эмас, ҳаттоки ўзимизнинг маҳаллий корхоналар ҳам ишлаб чиқаришяпти (бу ерда сизнинг рекламангиз бўлиши мумкин эди). Шу боис агар сиздаги ўйинчоқ айни Lego брендига оид бўлмаса, уни "конструктор" деган тўғрироқ бўлади.

Lego — бу конструктор, аммо ҳар қандай конструктор ҳам Lego бўлавермайди.

Қизиқарли маълумот:
Lego Group компанияси ўйинчоқ ишлаб чиқариш ҳажми бўйича дунёда иккинчи ўринда туради. Lego номи — дат тилидаги "Leg-godt", яъни "яхши ўйна" деган маънони англатувчи жумланинг қисқартмаси, чунки бу компания Данияда фаолият юритади. Лотин ва итальян тилларида эса "lego" сўзи "тўплайман", "йиғаман" дегани.

Хуллас:
Лего ўйнаймизми?
Конструктор ўйнаймизми?

Мавзуга оид:
• Болгарка
• Аристон ва тефаль

@xatoliklar