Get Mystery Box with random crypto!

Имконият Ўзбек тили ниҳоятда бой, аммо унинг имкониятларидан | Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

Имконият

Ўзбек тили ниҳоятда бой, аммо унинг имкониятларидан биз эмас, хорижий брендлар фойдаланаётгани одамни ўйлантириб қўяди. Бу ҳам яхши, ҳам ачинарли.

"Ресторанлардан тез етказиб бериш" жумласига эътибор беринг, бу ерда икки хил маъно англашилади:
1. Таомларни ресторанлардан олиб, тезда етказиб бериш.
2. Таомларни ресторанлар етказишидан кўра тезроқ етказиб бериш.

Аслида, биринчи айтилган маъно кўзда тутилган, аммо иккинчисини ҳам инкор қилиш қийин. Бу хорижий брендлар тил имкониятларидан фойдаланишни бошлаганидан далолат қилади.

Сиз бу жумлани ўқиганингизда қайси маънода тушундингиз? Изоҳларда ёзиб қолдиринг

P. S. Бу пост учун менга ҳеч ким пул тўламади, аммо мумкин эди

@xatoliklar