Get Mystery Box with random crypto!

ИСЛОМ БИЛАН НЕЪМАТЛАНТИРИЛГАНМАН Иброҳимдан ривоят қилинади | Ҳар куни Ҳадис

ИСЛОМ БИЛАН НЕЪМАТЛАНТИРИЛГАНМАН
Иброҳимдан ривоят қилинади: «Бир киши Зуҳайр ибн Нуъаймга: «Эй Абу Абдураҳмон, сиз кимлардансиз?» деди. У: «Ислом неъмати билан неъматлантирилганларданман», деб жавоб берди. Ҳалиги киши: «Мен насабни назарда тутган эдим», деди. Шунда Зуҳайр ибн Нуъайм: «Қачонки сур чалинса, (Қиёмат бошланса) ана ўша куни уларнинг ўрталарида (ҳеч қандай) насаблар қолмас ва улар ўзаро савол-жавоб ҳам қила олмаслар»²⁸ оятини ўқиш ила жавоб берди».
²⁸ Муъминун сураси, 101-оят
#Солиҳларгулшани