Get Mystery Box with random crypto!

354. Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расул | Ҳар куни Ҳадис

354. Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, жума энг афзал кунларингиздандир. Унда Одам ҳалқ қилинган. Унда қабз ҳам қилинган. Унда нафх (пуфлаш) бор. Унда соъқа (кичикроқ) бор. Бас, унда менга саловотни кўпайтиринг. Албатта, саловотларингиз менга кўрсатилади», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга саловотларимиз қандай кўрсатилади, сиз чириган бўлсангиз?» дейишди. Аллоҳ азза ва жалла анбиёларнинг жасадларини ерга ҳаром қилгандир, дедилар».
Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа, Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.
#РАСУЛУЛЛОҲсоллаллоҳуалайҳивасаллам