Get Mystery Box with random crypto!

Халқ Назорати.⚡️

Telegram kanalining logotibi xalqnazorati — Халқ Назорати.⚡️ Х
Telegram kanalining logotibi xalqnazorati — Халқ Назорати.⚡️
Kanal manzili: @xalqnazorati
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 686

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2023-04-25 08:14:46
209 views¥, 05:14
Ochish/sharhlash
2023-04-25 07:53:20
Янгиланадиган Конституция ишлаб кетсин, қонунлар устувор бўлсин, деган яхши ниятда унга бағишлаб, Тошкент шаҳрининг иккита жойида 107 туп (77 та каштан, 18 та оқ қайин(берёза), 10 та акация ва 1 та эман) кўчат экдим.

Зора дарахтлар кўкариб, инсонларга завқ бера бошлаши билан ниятим ҳам амалга оша бошласа
223 views¥, 04:53
Ochish/sharhlash
2023-04-21 07:47:56
Султон Абдулҳамидхондан махсус Рамазон ҳайити табриги!

Дини ва халқи учун буюк жасорат ва матонат ила хизмат қилган ҳукмдордан Аллоҳ таоло рози бўлсин!

@Qoraxabar - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
83 views¥, 04:47
Ochish/sharhlash
2023-04-21 05:48:05
Ассалому алайкум, Рамазон ҳайит муборак бўлсин азизлар !

Ушбу Рамазон ойида қилган ибодатларингиз ва тутган рўзаларингиз Аллоҳ даргоҳида қабул бўлсин.

Қалбингиздаги барча ўйлаган яхши амалларингизга Аллоҳ келаси Рамазон ойига қадар етказсин.

Роббим суйган бандалари қаторида бўлишликни барчамизга насиб қилсин!
655 views¥, 02:48
Ochish/sharhlash
2023-04-20 19:47:49 билдираман.

Азиз ва қадрли ватандошлар!

Ушбу шукуҳли лаҳзаларда дунё мўмин-мусулмонларини, дўст ва ҳамкорларимизни Рамазон байрами билан самимий қутлаб, уларнинг мамлакатлари ва халқларига тинчлик-барқарорлик, равнақ ва фаровонлик тилаймиз.

Оила даврасида, маҳаллаларда муборак Ийд-ал-фитр айёмини хурсандчилик билан кутиб олаётган сиз, муҳтарам юртдошларимни яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Нияти пок, мақсадлари улуғ халқимизнинг эзгу орзу-интилишлари рўёбга чиқсин!

Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

Шавкат Мирзиёев ,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
174 views¥, 16:47
Ochish/sharhlash
2023-04-20 19:47:49 Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Қадрли ватандошлар!

Дунёдаги жамийки ислом уммати қатори юртимиз мўмин-мусулмонлари ҳам катта шоду хуррамлик билан кутиб олаётган улуғ айём – Рамазон ҳайити билан сиз, азизларни, бутун халқимизни чин қалбимдан муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва самимий тилакларимни билдиришдан ғоят мамнунман.

Қалбларимиз қувонч ва эзгулик нурига тўлиб турган ушбу саодатли дамларда аввало мана шундай қутлуғ ва мунаввар кунларга эл-юртимиз билан биргаликда соғ-омон етказгани учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз.

Халқимиз азалдан инсонпарварлик, меҳр-оқибат, хайру саховат ва бағрикенглик рамзи сифатида қадрлаб, эъзозлаб келадиган Рамазони шарифга бу йил ҳам пухта тайёргарлик кўрилиб, уни муносиб ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилди. Бу эса мўмин-мусулмонларимиз учун барча диний ибодатларни файзли ва мазмунли ўтказиб, ушбу муборак ойнинг шафоат ва фазилатларидан тўла баҳраманд бўлиш имконини берди. Айниқса, минглаб юртдошларимиз икки муқаддас шаҳар – Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварага бориб, айнан Рамазон кунларида Умра амалларини адо этиш бахтига мушарраф бўлганлари эътиборлидир.

Биз буларнинг барчасини дину диёнатини пок сақлаб, соф ниятлар билан яшаб келаётган халқимизга Аллоҳ таолонинг чексиз марҳамати сифатида қабул қиламиз.

Азиз юртдошлар!

Янги Ўзбекистонни қуриш жараёнида ҳаётимизнинг барча соҳалари қатори диний йўналишдаги ишларимиз ҳам янги босқичга кўтарилиб бормоқда. Кейинги йилларда сизлар билан бирга бу борада улкан ишларни амалга ошираётганимиз халқимиз, жамоатчилигимизга яхши маълум, албатта.

Айниқса, юртимизда Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари иш бошлагани, Бухорода Мир Араб олий мадрасасига, Самарқандда Ҳадис илми мактабига асос солингани, Қашқадарёда Абу Муин Насафий, Наманганда Султон Увайс Қараний қадамжолари, Тошкент шаҳрида Сузук ота мажмуаси янгитдан бунёд қилингани, ўнлаб муҳташам масжидлар, диний билим муассасалари барпо этилгани, зиёратгоҳ масканлар обод қилингани маънавий-руҳий ҳаётимизда алоҳида ёрқин саҳифа бўлиб қолади.

Энг муҳими, бундай кенг кўламли ишларимиз Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси сингари муаззам обидалар қурилиши мисолида жадал давом эттирилмоқда.

Мўмин-мусулмонларимизга ибодат амалларини эмин-эркин адо этишлари учун янада қулай шароитлар яратилмоқда. Бу ҳақда сўз юритганда, умра зиёрати бўйича квота бекор қилингани, ҳаж зиёратига борувчилар сони 3 баробар оширилганини қайд этиш зарур. Хусусан, биргина жорий йилнинг ўтган даврида 31 минг нафардан ортиқ ватандошларимиз Макка ва Мадинада муқаддас ибодатларни бажариб, эл-юртимиз ҳаққига эзгу дуолар қилиб қайтганларини таъкидлаш ўринли.

Айни вақтда юртимиздаги давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан табаррук қадамжолар обод қилиниб, эҳтиёжманд кишилар, кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилаётгани ҳам Рамазон ойининг аҳамияти ва файзу шукуҳини оширишга хизмат қилмоқда.

Буларнинг барчаси мамлакатимизда виждон эркинлигини таъминлаш, диний-маънавий қадриятларни тиклаш ва эъзозлаш йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларнинг амалий ифодаси бўлиб, биз бундай савобли ишларни келгусида ҳам изчил давом эттирамиз.

Муҳтарам дўстлар!

Биз жонажон Ватанимизда тинчлик ва осойишталик, аҳиллик ва ҳамжиҳатликни сақлаш, халқимиз ҳаётини янада эркин, обод ва фаровон этишни мақсад қилган эканмиз, ўтган давр мобайнида эришган барча ютуқларимиз, жумладан, виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлаш борасидаги ижобий ўзгаришларни ҳар томонлама мустаҳкамлаб боришимиз кераклигини, буни ҳозирги ва келгуси тараққиётимиз тақозо этаётганини ҳаммамиз яхши англаймиз, албатта.

Фурсатдан фойдаланиб, бугун Ўзбекистонда олиб борилаётган, инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, ҳаётий манфаатларини таъминлашга қаратилган ислоҳотларимизнинг янада самарали ва бардавом бўлиши учун жон куйдириб, ўз тақдири ва келажагига чуқур масъулият ҳамда дахлдорлик туйғуси билан яшаб, фидокорона меҳнат қилаётган барча юртдошларимизга, кўпмиллатли бутун халқимизга чин дилдан миннатдорлик
135 views¥, 16:47
Ochish/sharhlash
2023-04-20 19:47:32
105 views¥, 16:47
Ochish/sharhlash
2023-04-20 19:42:38
Қадрли дўстлар, кириб келаётган муборак Рамазон ҳайити билан барчангизни муборакбод этиб, энг эзгу тилакларимни изҳор қиламан. Аллоҳ барчамизни ўз паноҳида асрасин.

____

Дорогие друзья, хочу поздравить вас с наступающим светлым праздником Рамазан-хайит и пожелать всего самого доброго. Пусть хранит нас всех Аллах.
114 views¥, 16:42
Ochish/sharhlash
2023-04-20 19:36:56
Президентнинг тегишли фармони билан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 541 нафар шахс афв этилди.

@UZBOOM
118 views¥, 16:36
Ochish/sharhlash
2023-04-20 18:20:32 Бу томондагилар ердан чиққан қўзиқоринми?

Бир қарасанг СНБ айтяпти дейди;
Бир қарасанг ҳокимият буйруқ берди дейди; Бир қарасанг вилоятдан ҳокимиятга текшириш келди дейди;
Бир қарасанг бу тарафда катта ёзувчи бор, ўша ёзиб қўймаяпти дейди..

Бир қанча вақтдан буён юқоридагига ўхшаш баҳоналар билан Р-1 каналидан сув ичадиган истеъмолчиларнинг ҳақи туман марказига йўналтириб юборилади.

Буни чегараси борми ё йўқми?
Қачонгача давом этиши мумкин бу?

Видеога эътибор берилса, Янгиҳаёт маҳалласидаги деҳқонларнинг биридаги ғалла даласи акс этган. Ўз вақтида сув бермаслик оқибатида ғалла баландлиги ҳам бор йўғи бир, бир ярим қарич атрофида.
Агат ичига сепилган ўғитларни ҳам кўриш мумкин. Ўғит сепилганига ҳам 10 кунга яқинлашдиёв.

Аммо, сувга маъсулларнинг ёки ваколатини суистеъмол қилиши ёки бўлмаса биз билмаган бошқа сабабларга кўра минг бир машаққат билан қилинган меҳнатлар, қилинган қанчадан-қанча харажатлар осмонга совурилмоқда.

Ўзи азалдан ҳам бу томонга сув бериш муаммо бўлган. Юқорида таъкидланганидек, ҳар уч кунда сув навбати билан берилиши лозим бўлса-да, сувчиларнинг туман марказига меҳри ўзгача бўлгани боис бу далаларга сув етиб келиши амримаҳол. Етиб келса ҳам ҳали ҳеч қачон уч сутка тўлиқ сув берилмаган. Бир ярим кун, жа борса икки кун сув берилган. Шунда ҳам свет ўчиши, насос бузилиши ва бошқа техник ҳолатлар ҳам шу муддатни ичига кириб кетади.

Лекин, туман марказига сув берилишда эса ҳеч қачон узилиш бўлмайди. Бўлса ҳам, вақти ҳисобланиб, қўшимча сутка сув берилади. Вазирдан сўраб олишаркан улар.

Туман марказига нега бунчалик меҳр берилиши сабабларини билолмадик. Балки, у томондаги деҳқонлар моддий рағбатлантириб туришар, балки ёзув-чизув кўпдир. Уёғи бизга қоронғу.

Кундалик ҳаётда доимий равишда мана шундай ноҳақликка дуч келиб пулига, меҳнатига куйиб қолаётган деҳқонларда амалдаги ҳукумат ва ҳудуд раҳбарларига нисбатан ўта салбий фикр шаклланиши эса ҳеч кимга сир бўлмаса керак.

Сув хўжалиги вазири Хамраев Шавкат Рахимович !

Термиз тумани ҳокими Назаров Шухрат Худайбердиевич !

Менга ишонаверинг, ишонч билан айтаман, тумандаги ҳозирги сувга маъсул тизим ходимлари Сизларга ҳеч қачон яхши гап олиб келмайди.

Одам ажратилдими, кимнингдир ҳақи бошқага берилдими - уёғи норозичилик кайфияти янада кучайишига бир замин яратади холос.

Барча бирдек рози бўлиши, давлат ходимлари томонидан барчага бирдек муомала бўлишини истасангиз - сувга маъсул бўлган ҳозирги ходимларни ёппасига алмаштирилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди.
150 views¥, 15:20
Ochish/sharhlash