Get Mystery Box with random crypto!

Халқ Назорати.⚡️

Telegram kanalining logotibi xalqnazorati — Халқ Назорати.⚡️ Х
Telegram kanalining logotibi xalqnazorati — Халқ Назорати.⚡️
Kanal manzili: @xalqnazorati
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 686

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2023-06-22 13:27:46
Айни дамда ҳонадаги кондиционер нормада совутиши, бузилиб қолмаслиги учун неча градусда ишлаши керак?

Жавоб: 23 ёки 24
Сиз 17-18 градусда кондиционер мотори тўҳтовсиз ишлайди ва жуда эрта ишдан чиқишига сабаб бўлади


Яқинларга тарқатиб қўйинг

@PATRUL_UZ
148 views', 10:27
Ochish/sharhlash
2023-06-22 13:10:16
Самарқандда беҳаё рақслар билан оммавий тадбир ўтказганларга чора кўрилди

Самарқанд вилоятидаги бассейннинг очилиш маросимида турли хилдаги қонунбузарликка йўл қўйган юридик ҳамда жисмониой шахслар ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

“Тадбирда беҳаё ўйинлар кўрсатган раққосалар тери-таносил касалликлари кўригидан ўтказилиб, ОИТС ва ОИВга текшириш учун қон таҳлиллари олиниб, улар билан тушунтириш ишлари олиб борилди”, дейилади хабарда.

Internet magazin

@TEZKOROZBEKISTON
https://t.me/joinchat/AAAAAEqs5qegbLFOoqyJ3A
162 views', 10:10
Ochish/sharhlash
2023-06-22 12:52:40 Гап соқолда, динда, бозорда ёки “дух”да эмасдир...

Тошкентнинг “Малика” номи билан машҳур бўлган савдо марказига бориб, у ерда янги бир жамият вакиллари шаклланганига гувоҳ бўлдим...

Тошкентда ўзбек, рус ва хорижий тиллардан ташқари яна бир махсус тилда сўзлашадиган ватандошларимиз борлигини биласизми?

Уларнинг тил луғатида қисман ўзбек, қисман рус тилига ўхшаш сўзлар ва яна Қуръон калималари билан биргаликда ёзишга уят бўлган сўзлар талайгина.

Уларнинг кўриниши ҳам сиз ва биздан фарқ қилмайди, қисқаси оддий хомо сапиенс. Кўча тилида уларни “дух”и баланд йигитлар, дейишади. Кийинишлари энг сўнгги русумда. Аксарият қисми қуюқ соқол қўйган. Юришлари саҳнага чиқаётган реппер юлдузларни эслатади. Оғзидан боди кириб, шоди чиқадику-я, аммо орада “алҳамдулиллаҳ”, деб қўйишни ҳам унутмайди.

“Малика” бозоридаги бундай йигитлар қайси жамиятнинг маҳсули?

Бу фанга номаълум бўлган маданият вакилларини асосан Тошкентда, “Малика” номи билан танилган савдо марказида учратасиз. Агар телефон сотиш ниятида борган бўлсангиз, улар сизни ўлжага ёпирилган ўлаксахўрлардек ўраб олишади. Уларга хос бўлган тилда гаплаша олмасангиз ўлжа бўлишингиз аниқ. Агар вилоятдан Тошкентга энди келган бирор бир юртдош бу бозорга юмуш билан тушса, аҳволини тасаввур қилаяпман...

Атрофдаги дўконларда ҳам ана шу номаълум “маданият” вакиллари талайгина. Биргина ишлаб чиқарувчига тегишли техникани бу савдо марказидаги дўконларда турли нархларда учратасиз. Кимдир инсоф билан нарх қўйса, кимдир ўша нархдан ўн баробар қимматроққа пуллайди. Чунки, унда ўша техникани Хитой эмас, Германияда ишлаб чиқарилганига ва бозор бўйича бундай маҳсулот фақат ўзида эканлигига ишонтира олиш қобилияти аниқроғи, “дух”и бор.

Уларнинг, қуюқ соқоли ва ҳар гапига “Аллоҳ”ни аралаштиришини эшитиб диндорга қиёслайсиз-у, омадим чопиб инсофли дўкончига учрадим, деб суюниб кетасизу аммо адашганингизни англаб етасиз. Ҳар икки гапининг бирида хунук сўкинишларини эшитиб уялгандан ерга кирай дейсиз. Техника нархларини ер билан осмонча фарқ қилишини кўриб у ердаги савдонинг ҳалоллигига ҳам шубҳа қиласиз. Сизни боплаб чув туширишгани эса сиз учун келажакда катта “сабоқ“ бўлади.

Бу билан бутун бошли “Малика” бозорини фирибгарлар уясига қиёсламоқчи эмасмиз. Бироқ, ўша фанга номаълум “маданият” эгаларини кўпроқ шу бозорда учратишингиз аниқ.

Гап соқолда, динда, бозорда ёки “дух”да эмасдир. Ҳамма гап шундай бир ноанъанавий “маданият”ни шакллантирган таълим тизими, оилавий муҳит ва ўзимизда эмасмикан?

Уларда на дин ва на дунёвий илмдан асар борлигига ишониш қийин. Яна шунга ишончимиз комилки улар ойдан тушмаган, ердан чиқмаган. Улар ҳам ўзимиз қатори маҳалламизда, атрофимизда вояга етган. Яна ҳам аниқроғи, жамиятимиз маҳсули.

А.СОДИҚ , uza.uz

Anvar Maxmudov саҳифасидан
155 views', 09:52
Ochish/sharhlash
2023-06-22 12:52:32
166 views', 09:52
Ochish/sharhlash
2023-06-22 12:31:52
“Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим”

Бобомурод Ҳамдамов ижросида ажойиб ва жуда маъноли қўшиқ
179 views', 09:31
Ochish/sharhlash
2023-06-22 11:11:01
Президент Бойсунга боради шекилли.

Соат 11:30 ларда Шеробод-Бойсун (М-39) трассасида одамлар йўлни тозалашяпти.

Айтганча, интернетда бугун ҳарорат ўта иссиқ бўлиши сабабли соат 12 дан 16 гача кўчага чиқмасликни тавсия қилишяпти.
298 views', 08:11
Ochish/sharhlash
2023-05-08 03:13:29 Терговчи билан прокурор кимни истаса, ўша одамни қамаб ётибди...
_

Ноқонуний қамалган Адлия вазирлиги маъсул ходими Ҳ.Равшанов озодликка чиқарилганлиги мендаги аччиқ хотираларни янгилади.

ЖКнинг 206-моддаси биринчи қисми билан айбланган шахси аниқ, терговдан яширинмаган шахсга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш мумкин бўлмасада, иблис Ихтиёр Абдуллаев топшириғи билан Самарқанд шаҳар прокуратураси 2017 йилда укамга нисбатан шундай ишни қилганди.

Ўшанда билгандим, суд қамоқ эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги прокуратура илтимосномасини ҳеч қачон рад эта олмаслигини, бу ҳуқуқ прокуратурадан судга ўтказилганлиги эса ҳеч нарсани ўзгартирмаганлигини.

Орадан 6 йил ўтди ҳамки, бу соҳада заррача ўзгариш бўлмади. Терговчи ва прокурор кимни истаса, ўша одамни қамаб ётибди. Судларимизда “Йўқ” деган жавобни беришга ёки “Нега?”деган савол қўйишга куч йўқ.

Истасангиз, статистикани кўтариб кўрингчи, нечта ҳолатда қамоққа олишга санкция бериш рад этилган экан.

Агар бу рақам бир фоизга яқинлашса, мен тиз чўкиб узр сўрашга тайёрман ўзини ҳақоратланган, деб ҳисобловчи исталган инсондан.

Олий судимиз раиси Б.Исломов шу масалада ҳам ўзгариш қила олишга эриша олса, ўзига боқий ёдгорлик қўйган бўларди.

P.S. Ҳ.Равшанов масаласида ҳам кимдир махлуқ Абдуллаев каби кўрсатма берганига, судья эса йўқ деган сўзни эсдан чиқариб қўйганига ишончим комил.

Руслан Бобо саҳифасидан
https://www.facebook.com/100013281341078/posts/1661679290951433/?mibextid=cr9u03
101 views_, 00:13
Ochish/sharhlash
2023-05-08 03:13:21
89 views_, 00:13
Ochish/sharhlash
2023-05-07 21:19:15 Блогерга суиқасд уюштирилди(ми)...?!
____

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги !
Қашқадарё Вилояти Ички Ишлар Бошқармаси !

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ДЎСТЛАР!

Бугун 6 майдан 7 майга ўтар кечаси Қашқадарё вилоятига келиш перевалида қандайдир бизга (на таксист, на мен ва на ўғлимга) нотаниш бўлган 4 нафар йигитлар ўзларининг "Lacetti" русумли автомобилида бизларни қувиб, йўлимизни тўсишга, машинадан туширишга уриниб, ортимиздан тошлар отиб, ҳаётимизни хавф остига қўйдилар.

Бу ҳолат кечаси 1:15 - 2:30гача давом этди.
Яхшиям шофёр шустрий экан, манёврлар қилиб, бир неча бор орқага разваротлар қилиб, 120 - 140 км/соат тезликда қочиб, бизларни манзилимизга етказишга эришди

Қашқадарё вилоят Ички Ишлари ва Китоб тумани ИИБ ходимлари томонидан бу ҳолат назоратга олиниб, ўша зўравонларни тезкор қидирув ишлари йўлга қўйилди.
Зўравонларга тегишли чоралар кўрилади деган умиддаман.

Мени ўйлантирган нарса эса, ИНСОНЛАР НЕГА БУ ДАРАЖАДА ВАҲШИЙ БЎЛИБ КЕТМОҚДАЛАР?!

АВВАЛОМ БОР ОЛЛОҲГА БЕАДАД ШУКРЛАР БЎЛСИНКИ, ЎЗИ БИЗНИ ЖОНИМИЗНИ ОМОН ҚОЛДИРДИ.
ЛЕКИН ЎША ҚУВАЁТГАНЛАР НАҲОТ БУ МАШИНАЛАР ТЕМИР ЭКАНЛИГИ, ЎШАНАҚА КАТТА ТЕЗЛИКДА ҚУВИШИ ОҚИБАТИДА БИЗГА ЕТКАЗМОҚЧИ БЎЛАЁТГАН ЗАРАРИ ЎЗИГА ҲАМ АЙЛАНИБ КЕТИШИ МУМКИНЛИГИНИ ТУШУНМАСАЛАР?!

УЛАРНИНГ НИМА МАҚСАДДА БУНЧАЛИК ҚУВГАНЛАРИ ФАҚАТ ЎЗЛАРИ ВА ОЛЛОҲГАГИНА АЁН. ЛЕКИН....
ЛЕКИН, ОХИРГИ ПАЙТЛАРДА ВАҲШИЙЛАШИБ КЕТАЁТГАНЛИГИМИЗ АЧИНАРЛИДИР.

Жураева Фатима
132 views_, 18:19
Ochish/sharhlash
2023-05-07 19:21:39 Қамоқда ноҳақ уч ой сақлаб турилишига сабабчи бўлган барча алоқадор маъсуллар жазога тортилиши шарт!

Яшнобод туман суди судьяси Адлия вазирлиги ходими Ҳ.Равшанов жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш ҳақида ажрим чиқариш вақтида ЖПК 396-моддасига мувофиқ айбланувчига нисбатан эҳтиёт чораси нотўғри танланган, деган тўхтамга келиб эҳтиёт чорасини ўзгартириш ҳақида ажрим чиқарди», дейилаяпти тарқатилган хабарда.

Бизда савол бор: қамоқ эҳтиёт чорасини нотўғри танлаган ва бу билан бир фуқаро қамоқда 3 ой сақлаб турилишига сабаб бўлганлар жавоб берадими йўқми? Адашмасам, бунинг учун жиноий жавобгарлик бор.

Қолаверса, Фуқаролик кодексининг 991-моддасига кўра, қонунга хилоф тарзда ҳукм этиш, қонунга хилоф тарзда жиноий жавобгарликка тортиш, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишни ёки муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат олишни қонунга хилоф қўлланиш, қамоқ тариқасидаги маъмурий жазони қонунга хилоф тарзда бериш, шунингдек ҳар қандай қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш натижасида фуқарога етказилган зарар терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суднинг мансабдор шахслари айбидан қатъи назар, қонунда белгиланган тартибда давлат томонидан тўла ҳажмда тўланади. Суднинг қарори билан зарарни қоплаш зарар етказилишида айбдор бўлган мансабдор шахслар зиммасига юкланиши мумкин.

Шунингдек, Фуқаролик кодексининг 1021-моддасига кўра, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш асоссиз қўлланилганлиги оқибатида етказилган маънавий зарар қопланиши шарт.
148 views_, 16:21
Ochish/sharhlash