Get Mystery Box with random crypto!

Диққат, фейк хабар! Шу кунларда ижтимоий тармоқларда 'Аҳолин | Xalq Banki

Диққат, фейк хабар!

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда "Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг мазмун-моҳиятини тўлиқ тушуниб етмасдан, турфа кўринишда талқин қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Халқ банки аҳоли ва мижозларимизга қуйидаги маълумотларни эслатиб ўтади:

Қарорга мувофиқ, бир марталик моддий ёрдам пуллари фақатгина ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларни парваришлаш нафақасини олувчиларга берилади.

Банк филиаллари олдида тўпланишга ҳожат йўқ. Моддий ёрдам пуллари белгиланган графикка кўра ҳудудларда тарқатилади ё пластик карталарга тушириб берилади.