2021-01-20 18:08:50
Математика бўйича “Қўқон олимпиадаси” ғолиблари «Нексия-3» ва «Кобальт» билан тақдирланади
Қўқон университети томонидан “Қоракўл зиё” нодавлат таълим муассасаси билан ҳамкорликда республикадаги барча умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида математика фанидан
“Қўқон олимпиадаси” ташкил этилмоқда.
Мазкур олимпиада умумтаълим мактабларининг
5-11-синфлари ва академик лицейларнинг
1, 2-босқич ўқувчилари ўртасида ўтказилиши кўзда тутилган.
Олимпиада икки босқичда ташкил этилади:
Ҳудудий босқич - вилоятлар кесимида жорий йилнинг
14 февраль куни Давлат тест маркази томонидан махсус тузилган тестлар асосида амалга оширилади.
Иштирокчилар www.olimpiada.kokanduni.uz сайти орқали
10 февралга қадар онлайн тарзда рўйхатдан ўтишлари лозим бўлади.
Республика босқичи - Қўқон университетида шу йилнинг
13-14 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, якуний босқичда Давлат тест маркази жавоблари асосида
ҳар бир ҳудуддан энг юқори балл тўплаган 5 нафар ўқувчи-номзод танлаб олинади.
“Қўқон олимпиадаси” ғолиблари қуйидаги совғалар билан тақдирланади:
Биринчи гуруҳ (5, 6, 7-синфлар) - ўқувчи-талабгорлари ўртасида
биринчи ўринни қўлга киритган номзодга
«Нексия-3» автомобили;
Иккинчи гуруҳ (8, 9-синфлар) ўртасида
биринчиликни эгаллаган ўқувчи
«Нексия-3» автомобили;
Учинчи гуруҳда (10, 11-синфлар, академик лицейнинг 1, 2-босқич) биринчи ўрин учун
«Кобальт» автомобили билан тақдирланади.
Шунингдек, барча гуруҳ бўйича биринчи ўнталик рўйхатидан жой олган номзодларга:
Қўқон университетида
грант асосида ўқишга қабул қилиш «Инвестицион ваучер»и тақдим этилади.
«Қоракўл зиё» нодавлат ўқув муассасаси томонидан эса
гуруҳлар бўйича 1, 2, 3-ўринни қўлга киритган ўқувчи-номзодларга математика ҳамда бошқа фанлардан қўшимча билим олиш ҳуқуқини берувчи
бир йиллик бепул ўқиш бонуси ҳам тақдим этилади.
@Xalq_talimi_uz- Халқ таълими вазирлигининг ахборот хизмати телеграм каналига уланиш учун
https://t.me/joinchat/AAAAAEbeyFxwcaS_CseZMA
22.6K views15:08