2021-03-23 10:18:51
Таълим сифатини ошириш учун янги чоп этиладиган дарсликлар билан бирга машқ дафтари, ўқитувчи китоби ва мультимедия иловасини беришга имконият бўлади
(видеони
ҳам кўринг)
Шунингдек, янги дарсликлар соддароқ ва қизиқарлироқ бўлиши, ҳамда уларни мультимедия билан интеграция қилиб,
ўқувчиларни янада шу фанга қизиқтиришга ҳаракат қилишимиз мумкин бўлади.
Масалан, биринчи синф мусиқа дарслигидаги қўшимча мультимедия иловаси миллий чолғу асбобларининг қандай чалиниши ёки ўзбек тилидаги ашулани караоке сифатида ижроси, тасвирий санъат дарслигида эса расмлар чизиш, бўяш ва пластилиндан турли шакллар ясашни содда қилиб тушунтириб беришга ёрдам беради.
Давлатимиз Раҳбарининг Тошкент вилоятига ташрифлари режасида жуда кўп масалалар бўлишига қарамай, ушбу мавзуда батафсил ахборот беришга имконият бўлди. Натижада, Президентимиз дарсликдан ташқари машқ дафтари, ўқитувчи китоби ҳамда мультимедия иловаларига қўшимча маблағ ажратилиши бўйича топшириқ бердилар. Керак бўлса, жойларда қурилиш-таъмирлаш учун ажратилаётган қўшимча маблағларнинг қайсидир қисмини оптимизация қилиш ҳисобига, ушбу қўшимча материалларни молиялаштириш зарурлигини таъкидлаб ўтдилар. Сабаби, бу ўзгаришлардан таълим сифати учун қурилишдан кўра кўпроқ фойда бўлади.
Авваллари фақатгина фидоий ўқитувчилар ўз устиларида доим ишлаб, қўшимча дарс ишланмалари тайёрлаб, ўқувчиларнинг ота-оналари билан ҳамкорликда ўқувчилар машқ бажариши учун қўшимча материаллар бериб келишган.
Энди ҳар бир ўқитувчида тўлиқ методик материаллар бўлиши, уларнинг дарсларга яхшироқ тайёрланишларига имконият яратади.
Бу эса, айнан қизил мактаблардаги таълим сифатини оширишга ўзининг катта ижобий ҳиссасини қўшади. Масалан, 5-синфда Информатика фанидан дарс ўтмоқчи бўлган ўқитувчи ушбу фандан яратилган “Ўқитувчи китоби”ни ўқиб, у ерда кўрсатилган ҳаволалар орқали РТМ базасига кириб, янги дарслик асосида яратилан тўлиқ тақдимот материалларини олиб, дарсга янада яхшироқ тайёрлана олади: https://dr.rtm.uz/darslik/?lang=uz&sinf=5&fan=informatika...
Барча мактабларимизни юқори тезликдаги интернетга улаш, ҳамда ўқитувчилар хоналарига Wi-Fi ўтказиб бериш бўйича бошланган ишларимиз ҳам айнан шу каби имкониятлардан кенгроқ фойдаланиш учун қаратилган.
Batafsil: https://bit.ly/315JODq
3.7K views07:18