Get Mystery Box with random crypto!

Халк табобати🍀🌿

Telegram kanalining logotibi xalq_tabobatii — Халк табобати🍀🌿 Х
Telegram kanalining logotibi xalq_tabobatii — Халк табобати🍀🌿
Kanal manzili: @xalq_tabobatii
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 4.29K
Kanalning ta’rifi

По всем вопросам обращаться к @marjonaa_k

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-08-31 19:46:52

1.5K views16:46
Ochish/sharhlash
2022-08-29 10:07:27 Асал билан қовоқ жигарни даволайди.

Қовоқ асал билан биргаликда жигарни мукаммал даражада тозалайди ва тиклайди. Қовоқни тепа қисмини кесиб, уруғини тозалаб олишингиз керак.

Олинган идишга 300 мл асал солиб, кесилган тепа қисми билан ёпинг.
Хона ҳароратида бир кунга қолдиринг. Бир кундан кейин ошқовоқда ҳосил бўлган асал суюқлигини сузиб олинг. Қовоқ аралашмасини кунига 3 махал оч қоринга ичиш керак. Даволаш курси 3 ҳафта.
3.1K views07:07
Ochish/sharhlash
2022-08-27 22:30:58 БУҚОҚНИНГ ЭНГ ЗЎР ДАВОСИ 1 ош қошиқ дўлананинг(иргиштирик) қуруқ баргларига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, тиндириб сузгичдан ўтказамиз ва 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал овқатдан 15 дақиқа олдин ичилади. 2 дона ўртача катталикдаги картошкани қирғичдан чиқариб…
3.5K views19:30
Ochish/sharhlash
2022-08-23 13:16:34 БУҚОҚНИНГ ЭНГ ЗЎР ДАВОСИ

1 ош қошиқ дўлананинг(иргиштирик) қуруқ баргларига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, тиндириб сузгичдан ўтказамиз ва 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал овқатдан 15 дақиқа олдин ичилади.

2 дона ўртача катталикдаги картошкани қирғичдан чиқариб, шарбати ажратиб олинади. Ва ярим стакандан кунига 2-3 маҳал, овқатдан 30 дақиқа олдин ичилади.
Даволаниш муддати – 2-3 ҳафта.
2.5K views10:16
Ochish/sharhlash
2022-08-10 19:47:16 Пайғамбаримиз Мухаммад (саллоллоху алайхи васаллам) севган 10 та озиқ-овқат

1) Арпа
У организмни зарарли моддалардан тозалайди, овқат хазм қилишни йўлга қўяди ва ичакда фойдали бактериялар ўсишига имкон беради.

2) Хурмо (финик)
Пайғамбаримиз ( ﷺ ) уйда хурмосиз озиқ-овқат бўлмайди, деганлар. У соч ва тери учун фойдали, шунингдек, кўриш қобилияти билан боғлиқ ва жигар касалликлари олдини олишда ёрдам беради. У юрак учун хам фойдали.

3) Анжир
Хазм қилишни яхшилайди ва хорғинликда ёрдам беради.

4) Узум
Пайғамбар ( ﷺ ) қонни тозаловчи, тетикликни оширувчи, буйракларни мустахкамлаб, ичакларни тозаловчи узумни яхши кўрганлар.

5) Асал
Овқат хазм қилишни яхшилайди, қувватни тиклайди, иммунитетни оширади.

6) Тарвуз
Пайғамбар ( ﷺ ) тарвуз айниқса хомиладор аёллар саломатлиги учун фойдали, деганлар. Унинг таркибидаги ферментлар ичакнинг нормал фаолият юритишини таъминлайди. "Тарвузни истеъмол қилган хар қандай хомиладор аёл ташқи кўриниши чиройли ва феъл-атвори хам гўзал бўлган болани дунёга келтиради", - деганлар пайғамбар ( ﷺ ).

7) Сут
Пайғамбар ( ﷺ ) тозалиги бўйича сутга тенглаша оладиган бошқа хеч қандай ичимлик йўқлигини айтганлар. Сут белни ва мияни бақувват қилади,у кўриш қобилиятини ва хотирани яхшилайди.

8) Қўзиқорин
Мухаммад пайғамбар ( ﷺ ) у кўз учун яхши восита эканлигини айтганлар. Қўзиқорин организм учун тўйимли ва осон ҳазм бўладиган махсулотдир.

9) Зайтун ёғи
У тери, соч учун ажойиб восита, шунингдек, кексайиш жараёнини секинлаштиради ва овқат хазм қилишни яхшилайди.

10) Анор
Пайғамбар ( ﷺ ) анор 40 кунт ичида шайтондан ва ёвуз ниятлардан тозалашини айтганлар.
6.7K views16:47
Ochish/sharhlash
2022-08-10 19:45:41 ҲАЗМ ҚИЛИШ ҚИЙИНЛАШСА...

Ҳазм қилиш қийинлашса, 200 мл қайнаган сувга 1 ош қошиқ асал эритиб олинади. Ҳар куни оч қоринга 2-3 маҳал ичиб турилади.
Муолажа 2-3 кун такрорланади.

Олмали чой ҳам овқатни яхши ҳазм қилишга ёрдам беради, иштаҳани очади.
Бунинг учун олмани паррак-паррак қилиб кесиб, чойнакка солинади. Устига озгина қора чой солиб, қайноқ сув қуйилади. Бироз дам берилади. Сўнгра асал ёки бирор ширинлик билан бирга истеъмол қилинади.
4.7K views16:45
Ochish/sharhlash
2022-08-07 10:28:39

5.8K views07:28
Ochish/sharhlash
2022-08-07 10:12:41 Смородина баргларининг фойдалари

Қора смородина жуда фойдали резавор ҳисобланади. Маълум бўлишича, нафақат унинг мевалари, балки барглари ҳам фойдали экан.

Смородина баргларининг инфузиони буйракларни самарали даволайди.

1. Смородина баргларини майдалаб, 3 ошқошиқ олиб, устидан 500 мл қайноқ сув қуйинг.
2. 30 дақиқа давомида қолдиринг.
3. Энди смородина меваларини қўшиб қайнатиб олинг (2 ош қошиқ етарли).
4. Кейин яна бир фурсат қолдиринг учун ва совитилган ҳолда ичинг.

1 ой давомида кунига 2 марта ярим стакандан ичиш керак.

Шундан сўнг нафақат буйраклар, балки бутун танангиз ҳам соғлом бўлади.
6.2K views07:12
Ochish/sharhlash
2022-07-30 14:55:32 Танадаги папилломалар пиёз ёрдамида йўқотиб ташлаймиз.

Пиёзни юқори қисмини кесиб, лампочка шаклида тешик очинг, тешик ичига бир чой қошиқ туз солинг ва эрталабгача қолдиринг.

Эрталаб ҳосил бўлган шарбатни пиёзли лампочкадан тўкиб ташланг ва пиёз шарбати билан папилломаларни мойланг.

Бу холатни тери ҳосил бўлгунга қадар амалга ошириш керак бўлади. Тез орада папилломалар сиздан ғойиб бўлишини гувохи бўласиз.

Синаб кўринг натижаси текширилган. Папиллома бу сугал нинг медицинада аталиши,
7.7K views11:55
Ochish/sharhlash
2022-07-30 14:53:24 МИЯ ҚАРИМАСИН ДЕСАНГИЗ...

Жисмоний ҳаракатлар мияда янги ҳужайралар ўсишини қўллаб-қувватлайди. Юракни тез ишлашга мажбур қиладиган аэробика машғулотлари миядаги янги хужайралар синтезига жавоб берувчи нейротроп моддалар ишлаб чиқарилишини фаоллаштиради.
Сиз серҳаракат бўлсангиз, мияда янги ҳужайралар пайдо бўлаверади. Улар ишлаб чиқарилиши сусайиши билан мия қаришни бошлайди.
Демак, жисмоний ҳаркатларни канда қилмаймиз...
6.8K views11:53
Ochish/sharhlash