2022-07-03 20:56:58
Афсуски, нохуш вазият вужудга келишига нопрофессионал амалдорлар айбдор. Пандора қутисини ўзимиз очдик, узоқни кўра билмасликдан ва стратегик таҳлиллар йўқлигидан, энг ёмони адекват фикр беришга қўрқадиган
лаганбардорлардан келиб чиқди ҳаммаси. Энг юқоридаги шахслар хатони сабабларини тўғри таҳлил қилиб, юқори даражадаги лавозимларда профессионал ва янги одамлар кераклигини тушуниб етишлари лозим, совок амалдорлар билан етиб келдик шу ергача. Бундан эса хорижлик “дўстларимиз” жуда унумли фойдаланишди.
Давлат даражасида рискларни таҳлил қила оладиган, ахборот урушларида худди Украина каби ҳар бир фейкни ортидан асл ҳолат билан жавоб бера оладиган, энг муҳими бу даражада катта хатоларни келиб чиқиши мумкинлиги ҳақида огоҳлик бериб, вазиятни олдини ола биладиган жамоа даркор. Ҳозирги даврда бу лозим ва лобуд.
Шунингдек фейкларни очишда, ахборот урушида рақибларга жавоб қайтаришда ўзбек блогосфераси фаол бўлганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Сўз эркинлиги давлат тинчлиги, ахборот холислиги учун нақадар муҳимлигини яна бир маротаба ўз кўзимиз билан амалда кўрдик. Расмий ОАВлар ва МТРК халқаро даражада ахборот урушида нафақат ютқазди, балки ушбу урушга кирмади ҳам. Буни тан олайлик, расмий ОАВ ларнинг ўзгариш вақти келди, менимча.
xoshimov
https://t.me/xalabbay
432 viewsАлла мениң менен Э.Сагалатдинова, edited 17:56