Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳадис_495 Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Рас | 𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 𝐌𝐮𝐬𝐥𝐢𝐦☪️

#Ҳадис_495

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта ўзларингиздан олдингиларнинг йўлларига қаричма-қарич, зироъма-зироъ эргашасизлар. Агар калтакесакнинг инига кирсалар уларга эргашасизлар”. Биз: “Эй Расулуллоҳ! Яҳуд ва Насоролар(ни назарда тутяпсизми)?”, дедик. У киши ﷺ: “(Улардан бошқа) ким ҳам бўларди?”, дедилар».

Бухорий ривояти

Шарҳ: Пайғамбаримиз ﷺнинг бу гаплари қариб ўн уч ярим асрдан сўнг юзага чиқди. Ўша вақтда мусулмонлар ўзларидан олдин ўтган қавмларга эргашиш қандоқ бўлишини тасаввур ҳам қила олмас эдилар. Лекин Расулуллоҳ ﷺнинг ҳадисларини ҳақиқат сифатида эшитиб қабул қилган ва таслим бўлган эдилар.

Кейинчалик эса, мусулмонлар китоб ва Суннатни маҳкам тутиб, бутун дунёга ҳоким бўлдилар. Ўзларидан олдин ўтган қавмлар, жумладан, Яҳудий, Насоро ва Форсларни ҳам ўзларига эргаштирдилар. Ўша пайтнинг энг катта икки давлати-Форс ва Рум империялари мусулмонлар қаршисида тиз чўкди. Бутун дунё мусулмонлар ортидан эргашди.

  ↓Обуна бўлинг↓
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦  |  𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦